Банисуэйф (араб. Банисувайф) — Мисрдаги шаҳар. Банисуэйф муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 174 минг киши (1991). Нилнинг чап соҳилидаги порт. Банисуэйф ва автомобил йўллари тугуни. Банисуэйф рнининг (пахта, шакарқамиш, донли экинлар, хурмо) савдо маркази. Озиқ-овқат, тўқимачилик, пахта тозалаш, ип-йигирув, ёғ-мой саноати корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил