Банжармасин - Индонезиядаги шаҳар ва порт. Жан. Калимантан вилоятииинг маъмурий маркази, Калимантан оролда. Аҳолиси 444 минг киши (1990). Савдо маркази, ёғочсозлик корхоналари ва кема верфи мавжуд. Банжармасин орқали четга нефт, ёғочтахта, каучук, олмос, гуттаперча чиқарилади. Университет бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил