Банк ахборотномаси („Банковские ведомости“) — Ўзбекистон Республикаси банк ходимлари, ишбилармонлари ва тадбиркорларининг ҳафталик газетаси. Муассислари: Ўз Республикаси Марказий банки, Жаҳон иктисодиёти ва дипломатия университети, Заковат жамғармаси. Тошкентда 1995-йил январдан ўзбек ва рус тилларида чиқади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва банклар ҳамда уларнинг мижозлари фаолиятини ёритади. Асосан, ишбилармонлик, тижорат хабарлари ва рекламалар, маслаҳатлар, шунингдек банк ишига оид янги меъёрий қонун ҳужжатларига шарҳлар беради. Шарқ ва Ғарб мамлакатлари, узоқ ва яқин хориж иқтисодиётининг муҳим қирралари, Ўзбекистоннинг энг яхши фирмалари ва молия озори қатнашчилари ва бошқа ҳақида материаллар беради. Адади ҳар икки тилда 8 минг нусхадан (2000)[1].

Манбалар

  1. ↑ "Банк ахборотномаси" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил