Банк филиали — уни ташкил этган банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи алоҳида бўлинмадир. Банклар Ўзбекистон Республикасида ўз филиалларини ошишлари мумкин. Филиалларнинг раҳбарлари уларни ташкил этган банкнинг раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишиб чиқиб тайинланади. Тижорат банклари фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар очишлари мумкин. Шунингдек, банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан чет элларда ҳам ўз филиалларини ошишлари мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси