Банк қонунчилиги — ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган, банк тизими ва банк фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуи.Банк қонунчилиги тизими ҳар хил турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига қамраб олади. Бу, авваламбор, қонун ҳужжатлари бўлиб, уларда давлатнинг банк фаолияти соҳасидаги сиёсатига оид энг муҳим масалалар мустаҳкамлаб берилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси