Банокатий (тўлиқ исми: Абу Сулаймон ибн Довуд ибн Абулфазл Муҳаммад ибн Довуд Банокатий) (ХИВ аср) — банокатлик тарихчи олим ва шоир. Дастлаб элхонийлардан Ғозонхон ва Султон Абу Саъид саройида хизмат қилган. Унинг "Равзат ул-албоб фи таворих ил-акобир валансоб" ("Акобирлар ва асиллар тарихи хусусида оқиллар боғчаси") тарихий асари бизгача етиб келган. Асарда дунёнинг "яратилиши"дан то элхон Абу Саъид замони (1317 — 1335)гача Эрон, Ҳиндистон, Мовароуннаҳр, Хитой ва Европада бўлиб ўтган воқеалар қисқача ҳикоя қилинган. Давлацҳоҳ Самарқандийнинг сўзларига қараганда, Банокатий "шоирликда ҳам олий мартабага эга эди ва қасидалар ҳамда пишиқ қитъалар айтган...".

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил