Banoras (mato)
Банорас (Ҳиндистондаги Банорас шаҳри номидан) — танда ипи шойи, нимшойи, арқоғи ипдан тўқиладиган пишиқ мато, тўқилиши беқасамга ўхшаш. Беқасамдан фақат гуллари билан фарқ қилади. Б., асосан, кумуш ранг оқ тусли бўлиб, уни зўрға кўринадиган қорамтир йўллар кесиб ўтади.
Б.нинг асл ватани Ҳиндистон, Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Наманганда ҳам қадимдан тўқилади. Наманган Б.ларининг кумуш ранг оқ тусдан ташқари оч пушти, сариқ, яшил туслилари бўлиб, улар ҳам ғоят кўркам. Б.дан тўн, нимча, камзул каби миллий кийимлар тикилади. Наманган шойи тўқиш фабрикасида ҳам Б. ишлаб чиқарилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |