Bantu tillari
Банту тиллари - бенуэконго (Марказий ва Жан. Африка туб аҳолиси) тиллари гуруҳи. Бу тилларда 150 млн.дан ортиқ киши сўзлашади (1997). Морфологияси, синтаксиси ва лексикасида умумийлик бор. Банту тиллари да баъзи флексия унсурлари бўлсада, асосан агглютинативдир. Товуш тизимида оҳанг семантик ва грамматик маъноларга эга. Кўпчилигида 5 —7 тадан унли бор, бўғинлар очиқ. Фақат камерун тилларида ёпиқ бўғинлар учрайди. Грамматик номлар тизими ривож топган. Банту тиллари нинг қабул қилинган таснифи йўқ. Жан. африкалик тилшунос К. Док таклиф этган тасниф ("Африка тиллари маълумотномаси") ва инглиз тилшуноси М. Гатрининг таснифи муҳим илмий аҳамиятга молик. Банту тиллари нинг энг кўп тарқалганлари: нямвези, сукума (Танзания), кикуйю, камба (Кения), конго, нгала (лингала), луба, мбунду (Конго ва Ангола), рунди (Урунди), руанда (Руанда), ганда (Уганда), коса ва зулу (ЖАР), дуала, эвондо, булу (Камерун), суто (Лесото), чуана (Боцвана), шона тиллар гуруҳи (Мозамбик) ва бошқадир. Банту тиллари ичида суахили тили Марказий ва Жан. Африканинг шарқий қисмидаги кўпгина мамлакатлар аҳолисининг алоқа тилига айланмоқда, Танзаниянинг расмий тили деб эътироф этилган.
| Банту тиллари | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакатлар | Шарқий Африка, Марказий Африка, Жанубий Африка |
| Туркумланиши | |
| Тил оиласи | Нигер-конго тиллари |
| Алифбоси | лотин алифбоси |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-2 | бнт |
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |