Бану Фазара, Фаззара, Фезара ёки Феззара (арабча: بنو فزارة‎‎) Нажддан келиб чиққан араб қабиласи.

Бану Фазара
(بنو فزارة)
Ғатафан конфедерацияси
Нисба Ал-Фазарий
Тармоқлари
  • Бану Шамх[1]
  • Бану Удай
  • Бану Мазен
  • Бану Саад
  • Бану Залим
Дини Ислом (630-йилдан кейин)

Келиб чиқиши

Арабларнинг қабилавий генеологиясига кўра, Бану Фазара қабиласининг асосчиси Фазара ибн Зубён ибн Бағид ибн Райс ибн Ғатафан ҳисобланади. Шундай қилиб, қабила Ғатафан қабиласининг Зубян тармоғига тегишли бўлиб, шу туфайли Бану Фазара шимолий араб қабиласи ҳисобланади[2]. Бану Фазара қабиласининг тарихий яйловлари ҳозирги Саудия Арабистонининг марказий қисмидаги Нажд ҳудудининг Вади ар-Румма деб аталадиган минтақасида жойлашган эди[2].

Тарихи

Исломдан аввалги Арабистонда Бану Фазара қабиласи Ғатафаннинг бошқа бир тармоғи ҳисобланган Бану Абс қабиласи билан ўзаро рақобати туфайли машҳур эди. Даҳис ва ал-Ғабра номли жангда ушбу икки қабила бир-бирига қарши курашган. Бу ном қабилаларнинг сардорлари — Бану Абс қабиласидан Қайс ибн Зубайр ибн Жадима ҳамда Фазара қабиласидан Ҳузайфа ибн Бадрнинг отлари шарафига қўйилган эди. Уруш ҳақидаги маълумотга кўра, Бану Фазара дастлаб ҳийла-найранг ишлатиб, Бану Абсни енгган. Бунга жавобан Абс қабиласи Ҳузайфанинг акасини ўлдирган. Шундан сўнг, унинг ўғли Ҳисн узоқ давом этган уруш давомида қабилага бошчилик қилган. Охир-оқибат қардош қабилалар ўртасида тинчлик ўрнатилгандан сўнг, Ҳиснннинг ўғли Уяйна бошлиқ Фазара қабиласи Бану Амир, Бану Жушам ва бошқа қабилавий гуруҳлар билан низоларга киришган[2].

627-йилда Уяйна ибн Ҳисн бошлиқ Фазара қабиласи Мадинада Ислом пайғамбари Муҳаммадга қарши Қурайш қабиласи уюштирган қамалда иштирок этган. Кейинроқ улар Зайд ибн Ҳориса ал-Калбий бошчилигидаги мусулмон қўшинига ҳужум қилдилар ҳамда 628-йилда Ҳайбар яҳудий қабилаларини мусулмонларга қарши курашда қўллаб-қувватладилар. 630-йилга келиб Уяйна Муҳаммад пайғамбар билан сулҳ тузиб, мусулмонларнинг Макка фатҳи ҳамда Ҳунайн жангидаги ғалабаларида иштирок этди. Тулайҳа 631-йилда ўзини пайғамбар ва илоҳий ваҳий олувчи деб эълон қилиб, Муҳаммад пайғамбарга қарши исён кўтарган[3]. Шундай қилиб, Тулайҳа араб орасида Муҳаммадга қарши пайғамбарликни даъво қилган учинчи шахс бўлди[4]. Кўплаб қабилалар уни пайғамбар деб тан олиши натижасида мусулмонларга қарши турли қабилалардан иборат иттифоққа етакчилик қилиш учун етарли куч ва қудратга эга бўлди[3]. Бану Фазара элчилари Муҳаммадга итоат этдилар. Бироқ, унинг 632-йилги вафотидан сўнг, мусулмонлардан юз ўгириб, Ридда урушлари даврида исёнчи сардор Тулайҳа ибн Хувайлид сафига қўшилдилар. Мусулмонлар исёнчиларни мағлуб этгач, Бану Фазара яна мусулмонлар ҳукмронлигига бўйсунди[2].

Бугунги кунда Бану Фазара қабиласи авлодлари Суданда яшайди. Улар Судан араблари таркибига киради. Фазара асосан Шимолий Кордофан яйловларида кўчманчи тарзда яшаб, туя савдоси билан шуғулланишади. Шанабла, Мажанеэн, Бану Жаррар ва Бану Зубян қабилалари Бану Фазаранинг Судан тармоғига мансуб ҳисобланади[5].

Умму Қирфа

Умму Қирфа Фотима Водий ал-Қурода яшайдиган Бану Фазара қабиласи йўлбошчиси бўлган[6]. Қадимги шажараларга кўра, Умму Қирфа Бану Фазара вакили бўлган[7]. У Бану Бадр вакилига турмушга чиққан[7]. Ибн Исъҳоқ ва Табарийнинг ёзишича, Умму Қирфа бой бўлган[7]. Ушбу аёл ижтимоий мавқеи юқори кекса аёл ҳамда Молик ибн Ҳузайфа ибн Бадр ал-Фазарийнинг хотини экани ҳақида маълумот берилган[8][7]. Зайд ибн Ҳориса ал-Калбий савдо сафари мақсадида Шомга йўл олди. Ушбу карвонда Муҳамамд пайғамбарнинг саҳобаларига тегишли моллар ҳам бўлган. Водий ал-Қуро яқинида Фазара қабиласининг Бадр уруғидан бўлган одамларга дуч келган. Уларнинг йўлбошчиси Умму Қирфа эди. Улар карвонга ҳужум қилиб, карвондаги барча молларни тортиб олдилар. Карвон аъзоларининг аксарияти ҳалок бўлди. Зайд ибн Ҳорисани эса ярадор ҳолда жанг майдонидан олиб чиқдилар. Зайд Фазара халқи билан жанг қилмагунча таҳорат учун бошини ювмасликка қасам ичди. Яралари тузалгач, Муҳаммад пайғамбар Зайдни ҳужум қилганларни жазолаш учун юбориб, кечаси йўл босиб, кундузи дам олиш стратегияси асосида юришни буюрди. Зайд етиб бориб, Водий ал-Қурода фазарийларга қарши жанг қилиб, уларнинг бир қисмини ҳалок этган. Қайс ибн Мусаҳҳар Масъада ибн Ҳакамани ўлдирди. Умму Қирфа, унинг қизи ва Абдуллоҳ ибн Масъада асир олинди. Зайд Қайс ибн Мусаҳҳарга Умму Қирфани қатл этишни буюрди. Қайс унинг икки оёғига арқон солиб, арқонни икки туяга боғлади ва туяларни қарама-қарши йўналишларга ҳайдаб, Умму Қирфани тилка-пора қилиб ўлдирди[9][10][11][12][13]. Бироқ, унинг қандай қатл қилингани ҳақидаги ривоятлар баҳсли бўлиб, Ибн Исъҳоқдан келган нақллар иснодлар йўқлиги туфайли ишончсиз ҳисобланади[14]. Ишончлироқ ривоятларда Умму Қирфанинг вафоти эмас, балки оила аъзолари билан бирга асир олингани ҳамда уруш асири сифатида ушлаб турилгани тилга олинган. Бироқ, кейинчалик мусулмон асирларни озод қилиш эвазига тўлов сифатида Маккага юборилган.

Абу Бакр Сиддиқ ёки Зайд ибн Ҳориса бошчилигидаги ҳарбий экспедиция ҳижрий 6-йилнинг Рамазон ойида Водий ал-Қурога жўнатилди. Бу воқеа Фазара қабиласи аъзолари пайғамбаримиз ҳаётига суиқасд қилишга уринганидан кейин содир бўлган эди. Бомдод намозидан сўнг, қўшинга душманга ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берилди. Душманларнинг баъзилари ўлдирилди, қолганлари асир олинди. Асирлар орасида Умму Қирфа ва унинг қизи ҳам бор эди. Улар Маккадаги баъзи мусулмон асирларни озод қилиш учун тўлов сифатида у ерга юборилди. Умму Қирфанинг пайғамбаримиз жонига қасд қилиш уринишлари ўзига қайтди. Ўз режасини амалга ошириш учун тўплаб, таъминлаб турган ўттиз отлиқнинг барчаси ҳалок бўлди.

— Саиф-ур-Раҳман ал-Мубаракпури, Ал-Раҳеэқ ал-Макҳтум Тҳе Сеалед Неcтар (1ст эд.), Дар-ус-Салам, п. 337, 1996

Манбалар

  1. ↑ „ص153 - كتاب أنساب الأشراف للبلاذري - نسب بني فزارة بن ذبيان - المكتبة الشاملة الحديثة“.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Wатт 1991, с. 873.
  3. ↑ 3,0 3,1 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед дескреф
  4. ↑ Ал-Ҳаққани, Шайкҳ Муҳаммад Назим Адил; Каббани, Шайкҳ Муҳаммад Ҳишам. Муҳаммад, тҳе Мессенгер оф Ислам: Ҳис Лифе & Пропҳеcй (эн). ИСCА, 2002. ИСБН 978-1-930409-11-8. 
  5. ↑ МаcМичаэл, Ҳаролд. А Ҳисторй оф тҳе Арабс ин тҳе Судан Анд Соме Аccоунт оф тҳе Пеопле wҳо Преcедед тҳем анд оф тҳе Трибес Инҳабитинг Дáрфūр. Cамбридге Университй Пресс, 1922. ИСБН 9780511696947. 
  6. ↑ Смитҳ, Маргарет. Муслим Wомен Мйстиcс: Тҳе Лифе анд Wорк оф Раби'а анд Отҳер Wомен Мйстиcс ин Ислам. Онеwорлд Публиcатионс, 30 Жулй 2001 — 151-бет. ИСБН 9781851682508. 
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Де Премаре 1994, с. 23.
  8. ↑ Ибн 'Абд Раббиҳ. Тҳе Униқуэ Неcклаcе, Волуме 3, транс. Исса Ж. Боуллата, УWА Публишинг, 2012 — 6-бет. ИСБН 9781859642405. 
  9. ↑ Мубаркпури, Сафи-ур-Раҳман. Тҳе Сеалед Неcтар (Биограпҳй оф тҳе Пропҳет). Даруссалам Публиcатионс, 5 Аугуст 2002 — 150-152-бет. ИСБН 9781591440710. 
  10. ↑ Ибн Исḥāқ, Муḥаммад; Гуиллауме, Алфред. Тҳе лифе оф Муҳаммад: транслатион оф Ишақ'с Сират Расул Аллаҳ. Охфорд Университй Пресс, 5 Аугуст 1978 — 664-665-бет. ОCЛC 29863176. 
  11. ↑ Гуиллауме, Алфред (Фебруарй 1956). "А Ноте он тҳе Сīра оф Ибн Исḥāқ" (эн). Буллетин оф тҳе Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс 18 (1): 4. дои:10.1017/С0041977Х00122165. ИССН 0041-977Х. 
  12. ↑ Тҳе Ҳисторй оф Ал-Табари: тҳе Виcторй оф Ислам. СУНЙП, 1997 — 95–97-бет. 
  13. ↑ Ал-Жамал, Кҳалкл Абд ал-Карим Маншурат. Ал-Насс Ал-Муасас wа Мужтамауҳу — 174-бет. 
  14. ↑ ҳттпс://исламwеб.нет/эн/фатwа/192983/wеакнесс-оф-нарратион-абоут-тҳе-wай-умм-қирфаҳ-wас-киллед

Адабиётлар