Бану Ижл (арабча: بنو عجل‎‎), шунингдек Бану Ажал, исломгача ва илк ислом даврида Қуйи Месопотамияда яшаган араб қабиласи. Мазкур қабила Бану Бакр қабиласининг тармоғи бўлиб, Лаҳазим қабилалар иттифоқи таркибига кирган.

Бану Ижл
بنو عجل
Аднанийлар
Этник таркиби Араб
Жойлашув Арабистон ярим ороли
Тармоқлари Бану Дубая, Бану Саъд, Бану Рабиа
Дини Христианлик ва Ислом

Аждодлари

Бану Ижлнинг аждоди Ижл ибн Лужайм ибн Са’б ибн Али ибн Бакр ибн Воил ибн Қосит ибн Ҳанаб ибн Афсо ибн Да’ми ибн Жадила ибн Асад ибн Рабиа ибн Низар ибн Ма’адд ибн Аднан бўлган.

Ижлнинг Саълаба, Абдуласвад ва Язид исмли уч ўғли бўлиб, ушбу уч ўғилдан уч йирик уруғ — Бану Дубая, Бану Саъд ва Бану Рабиа — келиб чиққан[1].

Тарихи

Бану Ижл Айн ат-Тамр шаҳридан то Ал-Убулла шаҳри атрофидаги жанубий соҳилларгача бўлган ҳудудда яшаган. Бану Ижлнинг баъзи аъзолари ал-Ямама шаҳрида яшаган. Қабила ал-Лаҳазим номли қабила иттифоқи таркибига ҳам кирган. Мазкур иттифоққа Бану Қайс, Бану Тайм ва Бану Аназза каби қабилалар ҳам кирган. Мазкур қабилалар иттифоқи асосан Бану Ярбу ва Бану Шайбонга қарши мудофаа иттифоқи эди. Бану Ижл, шунингдек, араб қабилалари Сосонийлар лашкарини мағлуб этган машҳур Дҳи Қар жангида иштирок этган. Илк ислом фатҳларида Бану Ижл мусулмон қабиласи аъзолари Холид ибн Валид лашкарига қўшилиб, Валажа ва Уллайс жангларида иштирок этганлар. Валажа жангида Бану Ижл қабиласи мусулмонлари ўзларининг Сосонийлар қўшинига қўшилган насроний қабиладошларига қарши жанг олиб боришгани ҳақида маълумотлар мавжуд[2].

Насронийлар Бану Ижл қабиласининг салмоқли қисми бўлган. Ислом арафасида Абжар ибн Жобир қабиласи етакчиси насроний эътиқодида бўлган ва 660-йилда Куфада вафот этгунга қадар ўз эътиқодини сақлаб қолган.

Манбалар

  1. ↑ Ибн Ҳазм. Жамҳарат Ансаб ал-'Араб (ар). 
  2. ↑ Доннер, Фред МcГраw (1980). "Тҳе Бакр Б. Wā'ил Трибес анд Политиcс ин Нортҳеастерн Арабиа он тҳе Эве оф Ислам". Студиа Исламиcа (51): 5–38. дои:10.2307/1595370. ИССН 0585-5292.