Banu Mustaliq
Бану Мусталиқ (араб. بنو المصطلق) – араб қабиласи. Бу қабила Бану Хузоа қабиласининг бир тармоғи бўлиб, Азди Қаҳтоний наслидан бўлган. Улар Қизил денгиз соҳилидаги Жидда ва Рабиг оралиғидаги Қадид ҳудудида яшашган.
Тарих
Леоне Кетанийнинг ёзишича, Маккадаги Қурайш қабилаларига иттифоқчи Бану мусталиқ милодий 626-йилнинг Шаъбон ойида мусулмонлар ҳужумига учраган. Мусулмон қўшинлари ва Бану Мусталиқ қабиласи ал-Мурайсий номли булоқ ёнида тўқнаш келди, Мусталиқ қабиласи мағлубиятга учради, қабила бошлиғи ал-Ҳорис ва бошқалар асирга олинди. Мусулмонлар томонидан олинган асирлар орасида ал-Ҳориснинг қизи Жувайрия ҳам бор эди. У дастлаб Муҳаммаднинг ҳамроҳи Собит ибн Қайс ибн аш-Шаммаснинг ўлжалари орасига тушиб қолди. Қийналган Жувайрия Муҳаммаддан қутулиш учун ёрдам сўради. Муҳаммад унга турмушга чиқишни таклиф қилади. Шу билан У ва унинг асирга тушган қабиладошлари қутулиб қолишди[1][2].
Ҳужум
Бану Мусталиқ қавмига ҳужум ҳижрий 6-йилнинг 8-(шаъбон) ойи, 627-йил декабрда бўлиб ўтди. 200 оила асирга олинди, 200 туя ва 5000 қўй-эчки, шунингдек, катта миқдордаги хўжалик моллари ўлжа сифатида олинди. Уй-рўзғор буюмлари ким ошди савдосида энг юқори баҳоларда сотилди[3][4].
Манбалар
- ↑ Алфред Гуиллауме, Тҳе Лифе оф Муҳаммад: А Транслатион оф Ибн Ишақ’с Сират Расул Аллаҳ, п. 490-493.
- ↑ Wиллиам Муир, Тҳе Лифе оф Маҳомет, вол. 3, чаптер 16
- ↑ Мубāракфūрī, Ṣафī ал-Раḥмāн (Жануарй 31, 2002). „Тҳе Сеалед Неcтар: Биограпҳй оф тҳе Нобле Пропҳет“. Даруссалам – виа Гоогле Боокс.
- ↑ "الرئيسية | موقع نصرة محمد رسول الله". www.расоулаллаҳ.нет.