Бану Надир (арабча: بَنُو ٱلنَّضِير‎‎, ибронийча: בני נדיר‎) – Арабистоннинг шимолий қисмида Мадинада ВИИ асргача яшаган яҳудий араб қабиласи. Улар Қурайшга қарши Уҳуд жангида мағлубиятга учраганидан сўнг, савдо карвонларига қилинган талончилик ҳужумларига қарши ва Бадр жанги учун қасос олиш мақсадида ҳаракат олиб боришганлиги сабабли қувиб чиқарилган[1].

Қур’онда Бану Нодир қабиласининг Аллоҳга ва Муҳаммадга қарши бўлганликлари айтилган[1].

Насаби

Араб тарихчиси Сам’онийнинг ёзишича, Бану Нодир қабиласининг аъзолари Иудеядан Арабистонга кўчиб келган яҳудий ан-Нодирнинг авлодлари ҳисобланади[2]. Араб тарихчиси (Ибн Ҳазм)нинг фикрига кўра, улар Библиядаги Ҳоруннинг тўғридан-тўғри патрилинеал авлодларидир[3].

Тарихи

Мадинада ўша даврда Бану Нодирдан ташқари яна иккита йирик араб қабилалари мавжуд бўлиб, улар Бану Авс ва Хазраж қабилалари эди. Илгари уларга икки яҳудий араб қабилалари Бану Қурайза ва Бану Қайнуқо ҳам қўшилган эди.

Мадинанинг бошқа яҳудийлари сингари, Бану Нодир ҳам арабча номларга эга эди, аммо улар яҳудийча-арабча лаҳжада гаплашар эдилар. Улар қишлоқ хўжалиги, судхўрлик, қурол-яроғ ва заргарлик буюмлари савдоси орқали Маккадаги араб савдогарлари билан савдо алоқаларини сақлаб қолишган. Бану Нодир қабиласи қал’алари Мадинанинг жанубига ярим кунлик юриш масофасида жойлашган эди[4].

Қабила уруши

617-йили Буас жангида арабларнинг икки қабиласи Бану Авс ва Хазраж бир-бирига қарши уруш бошлаганида яна бошқа учта яҳудий қабилалари иккала томонни ҳам қўллаб-қувватлаб, шу орада фойда олиш мақсадида иккала қабилага ҳам қурол-яроғ сотган. Каъб ибн ал-Ашраф ва Ҳуяй ибн Ахтаб бошчилигидаги Бану Нодир[4] ва Бану Қурайза Бану Авс билан биргаликда жанг қилади, Бану Қайнуқо эса Хазраж қабиласи билан иттифоқ тузади. Узоқ ва машаққатли жангдан сўнг Хазраж қабиласи мағлубиятга учрайди[5].

Муҳаммаднинг келиши

622-йил сентябр ойида Муҳаммад Мадинага ҳижрат қилади. Муҳаммад Мадинага ўзининг бир гуруҳ издошлари билан келади ва уларга ансорлар номи билан машҳур бўлган маҳаллий жамоа аъзолари томонидан бошпана берилади. Муҳаммад ўзининг Мадинадаги илк ҳаракатларини у ерда масжид қуриш орқали бошлайди[6]. Кейин эса Мадина Конституцияси деб номланувчи мусулмонлар, ансорлар ва Мадинадаги турли яҳудий қабилалар[7] ўртасида шаҳарни бошқариш масалаларини, шунингдек, жамиятнинг ўзаро муносабатлари кўлами ва табиатини тартибга солиш учун шартнома тузади. Шартноманинг шартларига Қурайшни бойкот қилиш, уларга ҳар қандай ёрдам кўрсатишдан воз кечиш, учинчи томон ҳужум қилган тақдирда бир-бирларига ёрдам бериш, шунингдек, четдан ҳужум уюштирилган тақдирда Мадинани ҳимоя қилиш вазифалари кирган[8][9][10].

Бану Қайнуқо қабиласининг ҳайдалишига муносабати

Муҳаммад ва Бану Қайнуқо қабиласи ўртасида содир бўлган воқеадан сўнг, қабила Муҳаммад томонидан қамал қилинган ва Мадинадан ҳайдалган[11][12]. Бану Нодир қабиласи эса ушбу можарони яҳудийларнинг қабилавий курашининг яна бир намунаси деб ҳисоблаган ҳолда унга аралашмаган[13].

Мадинадан чиқариб юборилиши

Бану Нодирнинг мусулмон қўшинларига бўйсуниши (ХИВ асрга оид расм)

625-йилнинг март ойида Уҳуд жангидаги мағлубиятидан сўнг, Бану Нодир Муҳаммадга қарши чиқади[14].

Ўша йилнинг июл ойида Амр ибн Умайя ал-Ҳамрий исмли бир мусулмон томонидан икки киши ўлдирилади. Амр ибн Умайя ал-Ҳамрий ва Бану Нодир қабиласи Бану Омир билан келишувга кўра уларга қон пулини тўлашга мажбур бўлганликлари сабабли ал-Ҳамрий қон пулига нисбий ҳисса қўшиш ва музокаралар олиб бориш мақсадида Бану Нодирларнинг ҳузурига келади. Дастлаб Ҳуяй ибн Ахтабдан ташқари қабиланинг аксарият қисми Муҳаммаднинг илтимосини қабул қилишга мойил эди. Бироқ Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ибн Ахтабга иттифоқдош кўчманчилар билан биргаликда Муҳаммадга қарши ҳужум қилиш ниятида эканлигини айтади. Шундан кейин Бану Нодир тўланадиган қон пулининг ўзига тегишли қисми беришни ўша кунгача қолдиради.

Муҳаммад Бану Нодир қабиласини унга суиқасд уюштиришда мақсадида эканлигини ва у буни ваҳий[14] ёки Муҳаммад ибн Маслама орқали билганини айтади[15].

Бошқа манбаларга кўра, Бану Нодирлар Муҳаммадни диний баҳс-мунозаралар олиб бориш учун ўз уйларига таклиф қилишган ва унга фақатгина уч нафар кишиси билан келиш шартини қўйишган. Бану Нодирлар томон борар йўлида Муҳаммадга Ислом динини қабул қилган ушбу қабила билан бўладиган мунозарада унга суиқасд уюштирилиши ҳақида хабар келган[15].

Шундан кейин Муҳаммад Бану Нодирни қамал қилади. Уларга бор мол-мулкларини топшириб, ўн кун ичида Мадинани тарк этишларини буюради. Аввалига қабила буйруққа рози бўлишга қарор қилади, аммо Мадинанинг Муҳаммадга қарши баъзи кишилари Бану Нодир қабиласига хабар юбориб: „Туринглар, ўзингизни ҳимоя қилинглар, биз сизни Муҳаммадга топшириб қўймаймиз. Агар сизларга ҳужум қилинса, биз ҳам сизлар билан бирга жанг қиламиз, агар кецангиз, биз ҳам сизлар билан борамиз“, дейди[16]. Ҳуяй ибн Ахтаб қабила ичидаги қаршиликларга қарамай, Бану Қурайзадан ҳам ёрдам умид қилиб, Муҳаммадга қаршилик кўрсатишга қарор қилади[4]. 14 кун давом этган қамалдан сўнг, Муҳаммад Бану Нодир унинг буйруғини бажармаганини кўргач, қабиланинг хурмо дарахтларини кесиб, ёқиб юборишни буюради. Буни эшитган Бану Нодир эса дарахтларни асраб қолиш мақсадида таслим бўлишга мажбур бўлади. Таслим бўлиш шартига кўра, Бану Нодирлар ўзлари билан фақат қурол-яроғдан ташқари туяларда олиб юришлари мумкин бўлган барча нарсаларни олиб кетишлари мумкин эди[4].

Бану Нодир қабиласи аъзолари 600 туяга миниб Мадина бўйлаб чўғ ва дафлар садолари остида айланиб чиқишади[14]. Ал-Воқидий уларнинг хайрлашувини шундай тасвирлайди: „Уларнинг аёллари шойи, кимхоб, бахмал, нозик қизил ва яшил ипак кийимлар кийган эди. Одамлар уларни кўриш учун саф тортдилар“[17]. Бану Нодирнинг кўп қисми Ҳайбар яҳудийлари орасидан бошпана топади, бошқалари эса Сурияга ҳижрат қиладилар[4]. Ибн Ис’ҳоқнинг ёзишича, Бану Нодирнинг Ҳайбарга борган бошлиқлари Саллам ибн Абул Ҳуқайқ, Кенана ибн ал-Робий ва Ҳуяйй ибн Ахтаблар яҳудий бошлиқларига бўйсунадилар[18].

Муҳаммад уларнинг ерларини Маккадан ўзи билан бирга Мадинага ҳижрат қилган саҳобаларига бўлиб беради[14].

Айтишларича, Бану Нодир қабиласидан қувилганидан кейин Муҳаммадга Ҳашр сураси нозил бўлган[4].

Хандақ жанги

Муҳаммадга қарши ҳизб тузган бир қанча яҳудийлар, жумладан, Саллам ибн Абул Ҳуқайқ, Кенана ибн ал-Робий ва Ҳуяй ибн Ахтоб, Хайбарга борган Бану Нодир бошлиқлари Войлий қабиласидан яна икки бошлиқ билан биргаликда Қурайшга бориб, Муҳаммаддан бутунлай қутулиш учун унга қарши иттифоқ тузишни таклиф қиладилар. Улар Ғафтон қабиласини ҳам Муҳаммадга қарши жангга киришга кўндирадилар[19]. Бану Нодир кўчманчи қабилалар мусулмонларга қарши жангга қўшилса, уларга Хайбардаги хурмо ҳосилининг ярмини беришни ваъда қилади. Қурайш лашкарбошиси Абу Суфён Бану Нодирнинг молиявий ёрдами билан 10 000 кишилик қўшин тўплайди. Муҳаммад фақатгина 3000 га яқин қўшин тўплай олганига қарамай, ўша пайтда Арабистонда номаълум бўлган янги мудофаа шаклини қўллаган эди. Мусулмонлар Мадинанинг отлиқ қўшинлари ҳужуми учун очиқ бўлган жойда хандақ қазишади. Бу ғоя Исломни қабул қилган форс, Салмон ал-Форсийга тегишли эди. Мадинани қамал қилиш 627-йилнинг 31-мартида бошланиб, икки ҳафта давом этади[20]. Абу Суфён қўшинлари ўзлари дуч келган истеҳкомларга тайёр эмас эдилар ва бир неча ҳафта давом этган самарасиз қамалдан сўнг, иттифоқчилар уйларига қайтишга қарор қилади[21]. Қур’оннинг 33:9-33:27 оятларида ушбу жанг ҳақида гапирилган[22].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Буҳл & Wелч 1993.
  2. ↑ Абдулкарим ал-Сам’ани. Ал-Ансаб. Жинан Публиш ҳоусе. Беирут. 1988. в4 п475 & в5 п503
  3. ↑ Ибн Ҳазм. Жаwаме Ал-Сйира Ал-Набаwйиа. Дар Ал-Котоб Ал-илмияҳ. Беирут. 2009. п26
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 Ваccа, В.. "Надир, Бану 'л". ин П.Ж. Беарман. Энcйcлопаэдиа оф Ислам Онлине. Брилл Аcадемиc Публишерс. ИССН 1573-3912.  Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "БануНадир" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  5. ↑ жеwишенcйcлопедиа.cом
  6. ↑ Ибн Катҳир, ал-Бидааяҳ wа ал-Ниҳааяҳ, Вол ИИ, п. 279
  7. ↑ Ибн Ҳишам, Вол. И, п. 501.
  8. ↑ Саиф-ур-Раҳман Мубаракфури, ар-Раҳеэқ ал-Макҳтоом – „Тҳе Сеалед Неcтар“
  9. ↑ Ибн Ҳишам, ас-Сеэрат ан-Набаwеэят, Вол. ИИ, п. 147-150.
  10. ↑ Ибн Ишақ, п. 231-235.
  11. ↑ Ибн Ишақ. Тҳе Лифе Оф Муҳаммад — 362–364-бет. 
  12. ↑ ал-Табари. Тҳе Ҳисторй оф Ал-Табари Волуме 7: Тҳе Фоундатион оф тҳе Cоммунитй — 85–87-бет. 
  13. ↑ Стиллман, Норман. Тҳе Жеwс оф Араб Ландс: А Ҳисторй анд Соурcе Боок. Пҳиладелпҳиа: Жеwиш Публиcатион Соcиэтй оф Америcа, 1979 — 13-бет. ИСБН 0-8276-0198-0. 
  14. ↑ 14,0 14,1 14,2 14,3 Стиллман (1979), п. 14.
  15. ↑ 15,0 15,1 ал-Ҳалаби, Нур ал-Дин. Сират-и-Ҳалбийяҳ. Уттар Прадеш: Идараҳ Қасмийяҳ Деобанд — 34-бет.  Транслатед бй Муҳаммад Аслам Қасми.
  16. ↑ „'Биограпҳй оф Муҳаммад' бй Ибн Ишақ“ (2004-йил 25-июн). 2004-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган.
  17. ↑ Ал-Wақиди. Китаб ал-Магҳази Марсден Жонес: , Лондон, 1966 — 363–375-бет.  Энглиш транслатион фром Стиллман (1979), п. 136.
  18. ↑ А. Гуиллауме, Тҳе лифе оф Муҳаммад, Охфорд Университй Пресс, п.438
  19. ↑ А. Гуиллауме, Тҳе лифе оф Муҳаммад, Охфорд Университй Пресс, п.450
  20. ↑ Wатт (1956), п. 36, 37
  21. ↑ Сеэ:
  22. ↑ Ури Рубин, Қурайш, Энcйcлопаэдиа оф тҳе Қур’ан