Бану Тамим (арабча: بَنُو تَمِيم‎‎) – Арабистон ярим оролидаги Нажд ва Ҳижоз вилоятида пайдо бўлган араб қабиласи[2]. Асосан, Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт, Ироқ[3] Уммон[4], Иордания, Ливан, шунингдек, Жазоир[5][6], Марокаш[3], Фаластин, Тунис[7][7] ва Ливияда истиқомат қилади[3]. Бундан ташқари, қабила вакиллари Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг бошқа кўплаб қисмларида, масалан, Миср ва Эрондаги Хузистон вилоятида ҳам мавжуд[3]. Тамим сўзи арабчада кучли ва мустаҳкам[8][9], мукаммалликка интилиш учун курашадиган киши маъноларини англатади[10].

Бану Тамим

بَنُو تَمِيم

Мударий араб қабиласи
Бану Тамим қабиласининг

Бану Саъд ибн Зайд Манат

бўлимининг Сиффин жангидаги байроғи
Этник таркиби Араблар
Нисба Ат-Тамимий

ٱلتَّمِيمِيّ

Жойлашуви Арабистон, Шимолий Африка ва Левант
Келиб чиқиши Мурр ибн Удд ибн Амр (Табиха) ибн Илёс ибн

Мудар ибн Низор ибн Маъдд ибн Аднаннинг ўғли

Тамим ибн Мурр[1]

Ота-она қабила Бану Мудар
Бўлимлари
  • Бану Амр
    • Бану Анбар
    • Бану Усайд
    • Бану Асад
    • Бану Малик
    • Бану Ҳорис
    • Бану Қалиб
  • Бану Саъд
    • Бану Каб
    • Бану Амр
    • Бану Ҳорис
    • Бану Малик
    • Бану Авафа
    • Бану Жашм
    • Бану Абд Шамс
  • Бану Ҳанзала
    • Бану Малик
    • Бану Ярбу
  • Бану Ҳарам
    • Бану Роби’а
    • Бану Амр
    • Бану Мараҳ
    • Бану Ғолиб
    • Бану Кулфа
    • Бану Қайс
  • Бану Раббоб
    • Бану Удай
    • Бану Тим
    • Бану Тавр
    • Бану Авф
    • Бану Дабба
Тили Араб тили
Дини Ислом
Фамилия
  • Ат-Таний
  • Ал-Анбарий
  • Ал-Яҳё
  • Ал-Авазий
  • Ар-Рашид
  • Ал-Ваҳибий

Тарихи ва келиб чиқиши

Бану Тамим қабиласининг шажараси: Тамим ибн Мурр ибн Удд ибн Амр ибн Илёс ибн Мудар[11] ибн Низор ибн Маъд ибн Аднан[12] – Исмоил ибн Иброҳимнинг тўғридан-тўғри авлоди[13].

Бану Тамим Арабистоннинг энг йирик қабилаларидан бири ҳисобланади. ВИ асрларда қабила Арабистоннинг марказий ва шарқий қисмидаги кўплаб водий ва қишлоқларида яшаган.

Насаби ва бўлимлари

Бану Тамим – Аднан авлодидан ҳисобланади.

Қабила, асосан, тўртта асосий тармоққа бўлинган. Улар:

Ушбу қабила ислом тарқалгунга қадар, асосан, Нажднинг марказий ва шимолий қисмларида яшаган, бироқ минтақага ислом дини ёйилганидан сўнг қабила вакиллари ҳам Арабистон ярим ороли бўйлаб тарқалиб, кейинги халифаликлар ҳукмронлик қилган ҳудудларга қадар тарқалган.

Бану Тамим ғарбда Марокаш, шарқда эса Хузистангача чўзилган. Ислом истилоларидан сўнг ҳозирги Тунис[14], Ироқ[15], Марокаш[15], Эроннинг Хузистон ва Хуросон вилоятларига ҳамда араб дунёсининг бошқа ҳудудларига кўчиб ўтган. Бану Тамим қабиласи асрлар давомида бу ҳудудларда Ағлабийлар ва бошқа кичик сулолалар шаклида ҳокимиятга эга бўлган.

Сулолалари

  • Ағлабийлар – 800 дан 909-йилгача бўлган Ифриқияда (ҳозирги Тунис, Жазоир ва Ливия) ҳукмронлик қилган сулола, шунингдек, жанубий Италия ва Сицилиянинг бир қисмини ҳам назорат қилган.
  • Тани уйи – 1847-йилдан бери Қатарни бошқариб келаётган сулола.
  • Ал аш-Шайх – диний масалалар бўйича Дирия амирлиги, сўнгра Нажд амирлиги ва ҳозирги Саудия Арабистони бош муфтийларининг оиласи.
  • Ал-Хатер – Яқин Шарқда яшовчи оила, асосан, Қатар, Саудия Арабистони ва Баҳрайнда жойлашган.
  • Ал-Мажолий – 1770-йиллардан бери ҳозирги Иорданиянинг Эл Карак ҳудудида жойлашган оила.
  • Ал-Муаммар – ХВИИ–ХВИИИ асрларда ал-Уяйна шаҳрида жойлашган сулола бўлиб, уларнинг насаби Бану Тамимнинг Аноқир қабиласига бориб тақалади.

Манбалар

  1. ↑ „Генеалогй Филе: Тамим Ибн Мурр“. Роялблоод.cо.ук. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-феврал.
  2. ↑ Лоҳлкер, Рüдигер. Сауди Арабиа ин тҳе Миррор оф Сауди Cаблес (эн). Логос Верлаг Берлин ГмбҲ, 2020-11-20 — 6-бет. ИСБН 978-3-8325-5200-8. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Принт Артиcле : Бани Тамим“. www.таҳоор.cом. 2022-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-октябр.
  4. ↑ ҳттпс://www.агда.аэ/эн/cаталогуэ/тна/фо/371/156820[сайт ишламайди]
  5. ↑ А. А. Дури. Тҳе Ҳисториcал Форматион оф тҳе Араб Натион (РЛЕ: Тҳе Араб Натион), Лондон; Неw Ёрк, 2012. ИСБН 9781136251788. 
  6. ↑ Рогер Ле Тоурнеау (1968). "Моҳаммед Талби, л'Éмират агҳлабиде (184/860—296/909). Ҳистоире политиқуэ". Ревуэ дес Мондес Мусулманс эт де ла Мéдитерранéэ 5 (1): 172–176. ҳттпс://www.персеэ.фр/доc/реммм_0035-1474_1968_нум_5_1_997. 
  7. ↑ 7,0 7,1 Мелтон, Ж. Гордон. Фаитҳс Аcросс Тиме: 5,000 Еарс оф Религиоус Ҳисторй [4 Волумес: 5,000 Еарс оф Религиоус Ҳисторй] (эн). АБC-CЛИО, 2014-01-15 — 577-бет. ИСБН 978-1-61069-026-3. 
  8. ↑ „قبيلة بني تميم العريقة- حمزةالتميمي“. www.бнитамем.cом. 2018-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  9. ↑ „معلومات عن قبيلة بـني تـميم“. www.траиднт.нет. 2018-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  10. ↑ М. Ж. Кистер (Новембер 1965). "Меccа анд Тамīм (Аспеcц оф Тҳеир Релатионс)". Жоурнал оф тҳе Эcономиc анд Соcиал Ҳисторй оф тҳе Ориэнт 8 (2): 113–163. дои:10.2307/3595962. 
  11. ↑ „Генеалогй Филе: Тамим Ибн Мурр“. Роялблоод.cо.ук. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-феврал.
  12. ↑ Wиллиам Муир. Тҳе лифе оф Маҳомет, 1858. 
  13. ↑ Тҳе лифе оф Маҳомет Бй Wиллиам Муир
  14. ↑ Мелтон, Ж. Гордон. Фаитҳс Аcросс Тиме: 5,000 Еарс оф Религиоус Ҳисторй [4 Волумес: 5,000 Еарс оф Религиоус Ҳисторй] (эн). АБC-CЛИО, 2014-01-15 — 577-бет. ИСБН 978-1-61069-026-3. 
  15. ↑ 15,0 15,1 „Принт Артиcле : Бани Тамим“. www.таҳоор.cом. 2022-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-октябр.

Ҳаволалар