Баня-лука — Босния ва Герсеговинадаги шаҳар, Врбас дарёси бўйида. Аҳолиси 195 минг киши (1991). Машинасозлик (жумладан электротехника, радиоэлектроника), кимё, ёғочсозлик, кун поябзал, озиқ-овқат (жумладан тамаки) саноати корхоналари бор. Б.-Л. шаҳри яқинида олтингугуртли шифобахш иссиқ булоқлар мавжуд. Шаҳар 1969-йилда зилзиладан зарар кўрган, кейинроқ қайта тикланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил