Баотоу — Хитойдаги шаҳар, Ички Монголия мухтор рнида. Хуанхе дарёси бўйида жойлашган. Аҳолиси 984 минг киши (1991). Йирик транспорт йўллари тугуни. Хитойнинг оғир саноат, жумладан қора металлургия саноати маркази. Йирик металлургия мажмуаси тошкўмир ва темир рудасининг маҳаллий захираси ҳисобига ишлайди. Қурилиш машинасозлиги, энергетика ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил