Баптистерий (юн. баптистерион — чўмиладиган ҳовуз, чўқинтириш хонаси) — махсус диний маросим — чўқинтириш учун тайёрланган бино. Ғарбий Европа мамлакатларида кўпинча гумбазли алоҳида иморат, ичида чўмиладиган ҳовузи бўлади, деворлари нақшдор, баъзан ҳовуз атрофига ҳайкаллар қўйилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил