Baqam
Бақам сўзи арабча бўлиб, эски ўзбек тилига ўтиб ўзлашган. Қадимги туркий ёзма манбаларда қайд этилмаган. Алишер Навоий асарларида иккинчи марта қўлланган: Қуруғ жисмимда қонлиғ захм эмастур қатъ учун ҳайрон, Ки пайванд айламишсен ул сўнгакларни бақам бирла. (Ғаройиб ус-Сиғар , 541)
Эски тожик тилида
Эски тожик тилида бақ(қ)ам: 1)дарахтест, ки чўбаш сурхранг буда, аксар дар рангрезии ба кор бурда меаҳавад; дарахти заранги сурх; 2)маж.сурх (Ф. З. Т. И, 1969, 163) маъносида келган.
Маъноси
Ҳозирги араб тилида بَقَّمٌ сандал дарахти тарзида ишлатилади. Ҳозирги ўзбек тили ва унинг диалектларида бақам сўзи қўлланмайди. Сўзнинг этимони ҳақида маълумот йўқ.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Вафоев, Баҳром. О'симликлар номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 54-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.