Бақақуриллоқлар (Ҳйлидаэ) -думсиз амфибиялар туркумининг оиласи. 35 уруққа бўлинган, 580 тури бор. Ер юзининг ҳамма қисмида учрайди, тропик Америка ва Австралияда кўпроқ тарқалган. Ўзбекистонда учрамайди. Б., асосан, дарахтларда яшайди. Шунинг учун улар дарахт бақаси деб ҳам аталади, бармоқларининг учидаги дисксимон юмшоқ безли пластинкаси Б.нинг дарахт шохи ва баргига ёпишиб туришига ёрдам беради. Халтачали бақақуриллоқ (Нотатрема марсупиатум)миҲр урғочиси 200 тача тухумини орқасидаги халтачада олиб юради. Тухумидан чиққан итбалиқпари метаморфоз даврини сувда тугаллайди. Бошқа бир тури (Н. овиферум) бақага айлангандан ке-йии она халтачасидан чиқади. Темирчи-бақақуриллоқ (Ҳйла фабер) тухумини ҳашаротлардан сақлаш учун кўлмак сув ёки нам ерда "қўра" ясаб, шунга қуяди. Филломедуза каби баъзи турлари сув тепасида осилиб турган ўсимлик баргларини найча қилиб ўрайди ва унинг ичига йиғилган сувга тухум қўяди. Россиянинг жанубида, Украина ва Кавказда оддий Б. ёки дарахт бақаси (Ҳйла арбореа) яшайди. Дарахт бақасининг танаси 4 — 5 см ча, ранги кўм-кўк бўлиб, ўзгариб туради. Йирик баргли дарахтлар ва буталар устида ҳаёт кечиради. Увилдириқ ташлаш учун сувга тушади. Узоқ Шарқда япон бақақуриллоғи (Ҳйла жапониcа) тарқалган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил