Baqlajon
Бақлажон (лотинча: Солáнум мелонгéна Л. (о'симликлар оиласи: Соланаcеаэ)) кўп йиллик ўт ўсимлик, ёввойи ҳолда Ҳиндистон, Покистон, Бирмада учрайди, аммо маданий ҳолда бир йиллик ўсимлик сифатида этиштирилади. Бақлажоннинг пишмаган барра мевалари истеъмол қилинади, чунки биологик пишиб кетган меваларида уруғлари қотиб, қаттиқ бўлиб қолади, шунингдек соланин М (мелонген) моддаси тўпланиб истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади.
| Бақлажон | ||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||
| ||||||||
| Соланум мелонгена | ||||||||
Тарихи
Бақлажоннинг ватани ҳозирги Ҳиндистон ҳудудларидир. У 1500 йил илгари маданий ҳолда етиштирила бошланган. Бақлажон Араблар томонидан ИХ асрларда Африкага, Ўрта Асрларда эса Ўрта ер денгизи ҳудудларига олиб кирилган. Европада ХВ асрларда пайдо бўлган бўлсада, фақат ХИХ асрдан бошлаб маданий ҳолда этиштирила бошланган.
Ботаник тавсифи
Пояси тик ўсувчи ва шохланувчи, бақувват, баландлиги одатда 40-150 см бўлади, кўпчилик холларда тиканлар билан қопланган бўлади. Барглари йирик (узунасига 7…35 см), овал, тухумсимон, ёки чўзиқ-тухумсимон шаклда. Барг пластинкалри қалин, юмшоқ, туклар билан қопланган. Гуллари икки жинсли, бинафша рангли, диаметри 2,5-5 см, пояда якка ёки тўпгул (2-5 тагача) бўлиб жойлашади. Чангчилари сариқ рангли, икки камерали. Бақлажон факултатив ўзидан чангланувчи ўсимлик, қисман ҳашаротлар ёрдамида четдан чангланиши мумкин. Меваси кўп камерали резавор. Шакли силиндрсимон, тухумсимон, шарсимон бўлиб, вазни 50 грамдан 2000 грамгача бўлиши мумкин. Мевалари навига қараб техник пишганида тўқ бинафша, сирти ялтироқ бўлади, биологик пишганида яшил-кулранг, оч қўнғир ёки сариқ-жигар ранг бўлиши мумкин. Ички қисми (гўшти) зич, ўрташа зичликда ёки бўш бўлади, ранги оқ, ёки қаймоқ рангли бўлиши мумкин. Вегетация давомида бақлажон ўсимлиги қулай шароитлар туғилганда 150-200 тагача гул ҳосил қилади, аммо уларнинг аксарият қисми (60-70 %) тўкилиб кетади. Одатда бир ўсимликда 3-15 та мева бўлади. Истеъмол учун техник пишган мевалари ишлатилади. Уруғлари юмалоқ, текис, тўқ сариқ ёки оч жигар рангда, сирти текис. Битта мевада уруғ сони 150-200 та, 1000 тасиниг оғирлиги 3,5-5,0 грам, 1 грамида эса 150-250 уруғ бўлади. Унувчанлигини 3-5 йилгача сақлайди. Илдиз тизими кўчатлигида нимжон бўлиб сўнг тез ўсиб кучли тармоқланади. Асосан тупроқнинг 30-40 см қалинлигида ривожланиб, айрим илдизлари 1,5 метр чуқурликка кириб боради. Илдизлари тупроқдаги намлик, озиқ моддалар ва ҳавонинг танқислигига жуда таъсирчан.
Биологик хусусиятлари
Бақлажон помидор ва қалампирга нисбатан иссиқсевар ўсимлик. Вегетация даври ҳам бирмунча узун. Уруғлари ҳарорат 13-14 °C ва намлик етарли бўлганда 4-5 кунда униб чиқади. Ўсимлиги нормал ўсиб ривожланиши учун мақбул ҳарорат 20-30 °C. Ҳарорат 15 °C дан паст бўлганида ўсиши сустлашади, 10 °C да эса умуман тўхтайди, гул ва мева тугунчалари тўкилади. Бақлажон ёруғсевар, қисқа ёки нейтрал кун ўсимлиги. Бақлажон тупроқдаги намлик ва озиқ моддаларга талабчан. Бақлажон ўсув даврига қараб тезпишар, ўртапишар ва кечпишар навларга бўлинади. Уруғ униб чиққанган сўнг тезпишар навлар 110-120 кунда; ўртапишар навлар 1бор20-140 кунда; кечпишар навлар 140 кундан кўп муддат ичида пишади.Кейин бақлажонда ҳеч қайси мевада йўқ C ва М витаминлари роса кўп.
Агротехникаси

Намликни яхши ўтказувчи қумлоқ тупроқлар бақложон учун мақбул хисобланади. Тупроқнинг яхши тайёрланиши бақлажон илдизи интенсив ўсиши ва ривожланишига ёрдан беради. Ёмон дренажли тупроқ шароитларида бақлажон илдиз умумий ёзаси қисқаради, ўсимлиги суст ўсади ва натижада ҳосилдорлик ҳам пасаяди. Тупроқ одатда 20 cм чуқурликда ҳайдалади. Бақлажон учун мақбул тупроқ пҲ 6.0 дан 6.5 гача, шунингдек тупроқ минерал ўғитлар, айниқса фосфорга бой бо'лиши зарур.
Мевасининг кимёвий таркиби
Бақложон мевалари қовурилган, тузланган, маринадланган, қайнатилган, қуритилган ҳолда истеъмол қилинади. Техник пишиб этилганида таркибида 89-94 % сув, 0,6-1,4 % углеводлар, 2,5-4,0 % клетчатка ва минерал тузлар бўлади. Минерал моддалардан фосфор, магний, калсий, темир, рух, марганец каби элементларнинг тузлари ва асосан калий жуда кўп бўлади. Шунингдек бақлажон мевалари таркибида ўзига ҳос кристалл модда — соланин М ни тутади. Соланин М бақлажон меваларига ачқимтил там беради.
Галерея
-
Эски бақлажон навларини рангли намойиш, шу жумладан Соланум аэтҳиопиcум мевалари ("Т'оқ сирақ бақлажон").
-
"Т'оқ сирақ бақлажон" мевалари (Соланум аэтҳиопиcум): Соланум мелонгена билан чамбарчас бог'лиқ турлар. Италияда этиштирилган бақлажон нави.
-
Янги Зеландияда о'садиган сариқ бақлажон нави.
-
Америка инглизча со'зининг келиб чиқиши "Эггплант" (= "Тухум-о'симлик") : оқ бақлажон тухумларнинг билан таққослаганда.
-
Таиландда этиштирилган бақлажоннинг майда, юмалоқ нави.
-
Юпқа бинафша бақлажон мевалари "Кавказ бақлажони".
-
Уэлслик бог'бон томонидан этиштирилган ингичка қора бақлажон
-
Бақлажоннинг бешта нави.
-
Бақлажон меваси кўндаланг кесими
-
Бақлажон ўсимлиги: рангли китоб иллюстрацияси
-
Бақлажон о'симлик пҳотосурати
-
Бақлажон гуллари
-
Оқ бақлажон о'симлиги
-
Далада о'саётган ёш бақлажонларнинг сатрлари.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викиомборда „Бақлажон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |