Baqqol
Баққол (арабча— кўкатфуруш, сабзавотфуруш, ғаллафуруш) – бозор, гузар ва маҳаллалардаги дўкончаларда майдачуйда рўзғор моллари, кундалик егулик озиқ-овқатлар сотувчи майда савдогар. Баққоллар ва Баққоллик дўкончалари Туркистонда ўрта ердан ХХ асрнинг 20-йилигача кенг тарқалган. Бозор иқтисодиётига ўтилиши муносабати билан ЎзР ва бошқа қўшни мамлакатларда қайта фаолият кўрсата бошлади. Араб мамлакатлари, Эрон, Афғонистон ва Туркияда ҳам бор. Европа мамлакатлари, жумладан Россияда қўлланиладиган „бакалея“ атамаси Баққол сўзидан олинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |