Бақтрия текислиги – Афгонистон шим.даги тоғ олди текислиги; Амударёнинг чап соҳилида. Узунлиги 400 км, энг сербар жойи 140 км. Баландлиги шимоли-ғарбида 250 м дан жан.да 500 м га етади. Тектоник ботикда бўлиб, ер юзаси аксари қумгил ва лёседан таркиб топган. Иқлими қуруқсубтропик иқлим. Июлнинг ўртача температураси ЗГ, январ ойиники 3°. Йилига 150–250 мм ёғин ёғади. Ландшафта шимда кумли чўддан иборат; Амударё бўйида тўқай ва ўтлоқлар бор. Бақтрия текислиги жанубдаги Мозори Шариф вилоятида Мозори Шариф, Тош-қўргон, Шибирғон, Қундуз ва бошқа шаҳарлар жойлашган. Пахта, буғдой, қанд лавлаги, шоли экилади. Қўйчилик, йилқичилик билан шуғулланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил