Baqtriylar

Бақтрийлар қадимги даврлардан В асргача Бақтрия: ҳозирги Тожикистон, Ўзбекистон ва Афғонистонга туташ ҳудудларда, жанубда Ҳиндукуш тоғ тизмаси ва шимолда Фарғона водийси оралиғида яшаган тарихий халқдир. Мамлакат пойтахти Афғонистон шимолидаги Балх шаҳри эди. Бақтрийлар ҳинд-европа тиллари оиласининг ҳинд-эроний тилларининг бир тармоғи бўлмиш эроний тилларидан бўлган бақтрий тилида сўзлашганлар.
Аждодлари
Қадимда Бақтрия ҳудудида мил. авв. ХХИИИ—ХВИИИ асрларда Бақтрия–Марғиёна археологик мажмуаси (БМАМ) мавжуд бўлган. Рус археологлари В.И. Сарианидий ва М.Е. Массон томонидан Намозгоҳтепа, Олтинтепа ва бошқа бир қатор жойлар қазиб ўрганилганда ўз даври учун улкан (жумладан, истеҳкомлар) иншоотларининг асослари аниқланган. Бўёқсиз сопол идишлар, икки ярусли сопол қўралар, мис ва бронзадан ясалган қуйма буюмлар (пичоқ, ханжар, кўзгу), араваларнинг лойдан ясалган макетлари аниқланган. Тор кўчалар билан ажратилган кўп хонали уйларнинг қолдиқлари топилган. Юқори даражада ривожланган кулолчилик ва заргарлик буюмлари шаҳарларда кўплаб ҳунармандлар мавжудлигидан далолат беради. Муҳрлардан биридаги пиктограммалар аҳоли пунктларида махсус ёзув тизимининг мавжуд бўлганлигини кўрсатади.
Олимлар томонидан 2019-йилда олиб борилган тадқиқот БМАМнинг асосий аҳолиси асосан энеолит давридан аввалги маҳаллий халқлардан келиб чиққанлигини аниқланди. Улар БМАМ ҳудудидан олинган намуналар прото-ҳинд-европаликлар ҳисобланган Ямная маданияти одамларидан келиб чиққанлиги ҳақида ҳеч қандай далил топмадилар[1].
Ислом ёйилишидан олдин бу ҳудуднинг асосий динлари зардуштийлик ва буддизм бўлган[2].
Аҳамонийлар давлати таркибига кириши

Милоддан аввалги ВИ аср ўрталарида Бақтрия Кир ИИ томонидан босиб олинди ва Аҳамонийлар давлати таркибига киритилди. Геродотнинг айтишича, бақтрияликлар ва саклар Бобилни босиб олишда қатнашганлар[3].
Бақтрия Доро И нинг Беҳистун китобаларида қайд этилган.
Геродотнинг „Тарих“ асарида бақтрийлар ҳақида муҳим ма’лумотлар мавжуд. Асарда улар форс подшоҳларига тобе бўлиб, уларга ўлпон тўлашлари ва уларнинг ҳарбий юришларида қатнашишлари айтиб ўтилган[4].
Бақтрийлар Аҳамонийларнинг форс қўшинида хизмат қилган. Эгей денгизидаги Саламинда улар Доро ИИИ нинг бевосита қўмондонлиги остида эдилар. Гавгамела қўл остида Бақтрия отлиқлари македонларга қарши курашда қўллари баланд келган[5].
Доро ИИИ Искандар Мақдуний (Александр Македонский) томонидан мағлубиятга учради ва Бақтрия сатрапи Бесс томонидан ўлдирилди. Бесс ўзини қирол деб эълон қилди ва Артаксеркс В номини олди ва қарши ҳужум режасини амалга оширмоқчи бўлди, аммо бошқа саркардалар томонидан қўлга олиниб, Искандарга топширилди. Кейин уни қийноққа солишди ва ўлдиришди[6].
Тили
Бақтрийлар тили ғарбий ва шарқий эроний тиллари ўртасида оралиқ тил бўлиб, парфия тили билан деярли хоразмий ҳамда суғд тили билан ўхшашликларга эга[7].
Бақтрий тили намуналари мил. авв. И—ИХ аср оид бўлган Кушонлар даврига оид тангалар, муҳрларда учрайди[8]. Бақтрия тили ягона ёзув тизими юнон ёзувига асосланган ўрта эроний тил ҳисобланиб, бу тил пировардида Искандар Мақдуний томонидан Бақтриянинг забт этилиши ва унинг вафотидан кейин тахминан 200 йил давомида (милоддан аввалги 323-йил) юнон ҳукмронлиги сақланиб қолиши билан боғлиқ.
Бақтрий тили ўлик тилга айланган бўлиб, унинг давомчилари ҳозирги пушту, йидга тили, мунжон ва ишкашим тиллари каби шимоли-шарқий эроний тиллари ҳисобланади[9].
Бақтрий тили юнон тилини ўрнига, Кушонлар подшолиги ва Бақтрия вилоятининг лингва франкасига айланган. Бақтрий тили халифаликка умавийлар келгунига қадар истеъмолда бўлган.
Авлодлари
Ҳозирги тожиклар, Тожикистоннинг жануби ва Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида яшовчи помир халқлари қадимги бақтрияликларнинг авлодларидир[10][11][12].
Тадқиқотчиларнинг фикрича, пуштун тили йўқолиб кетган бақтрий тилига энг яқин ҳозирда жонли тил бўлган мунжон тили билан умумий хусусиятларга эга[13].
Ҳозирги тожиклар Марказий Осиёнинг қадимги шарқий эроний аҳолисининг авлодларидир. Хусусан, тожиклар бақтрийлар, ғарбий эроний халқ бўлмиш форслар ва эроний бўлмаган халқлар аралашуви натижасида шаклланган[14][15][16].
Совет/рус этнографлари таъкидлаганидек, ўзбекларнинг қадимги аждодларидан бири бақтрийлар бўлган[17][18].
Манбалар
- ↑ Нарасимҳан, Вагҳеэш М.; эт ал. (2019). “Тҳе форматион оф ҳуман популатионс ин Соутҳ анд Cентрал Асиа”. Сcиэнcе. 365 (6457): эаат7487. ДОИ:10.1126/сcиэнcе.аат7487
- ↑ Джон Хейвуд и Саймон Холл. Народы, нации и культуры. Лондон. 2005
- ↑ Геродот. История. Книга И «Клио», § 153
- ↑ А.А. Попов. Бактрия в греческой литературе классической эпохи // Вестник Санкт-Петербургского государственного института культуры. 1 (46). 2021
- ↑ БАCТРИА — Энcйcлопаэдиа Ираниcа
- ↑ Хью Чисхолм. «Бактрия». Британская энциклопедия. Том 3 (11-е изд.). Издательство Кембриджского университета. 1911. С. 180-181.
- ↑ ЭАСТЕРН ИРАНИАН ЛАНГУАГЕС — Энcйcлопаэдиа Ираниcа
- ↑ БАCТРИАН ЛАНГУАГЕ — Энcйcлопаэдиа Ираниcа
- ↑ "Ҳозирги Шарқий эроний тиллари янада кўп ва хилма-хилдир. Уларнинг аксарияти шимолий-шарқий тилларга бўлинади: осетий; яғнобий (бу сўғд тилининг бевосита давомчисидир); шуғний гуруҳи (шуғний, рушоний, хуфий, бартангий, рошорвий, сарикўлий), улар билан язғуломий (Соколова 1967) ва ҳозирда йўқ бўлиб кетган ванжий (Ж. Пайне Шмитт, 420-бет) чамбарчас боғлиқ.
- ↑ Тажикистан: Ҳисторй. Wайбаcк Мачине, 12.12.2010 / Энcйcлопедиа Британниcа «Тҳе Тажикс аре тҳе диреcт десcенданц оф тҳе Ираниан пеоплес wҳосе cонтинуоус пресенcе ин Cентрал Асиа анд нортҳерн Афгҳанистан ис аттестед фром тҳе миддле оф тҳе 1ст милленниум бc. Тҳе анcесторс оф тҳе Тажикс cонститутед тҳе cоре оф тҳе анcиэнт популатион оф Кҳwāрезм (Кҳорезм) анд Баcтриа, wҳич формед парт оф Трансоханиа (Согдиана). Овер тҳе cоурсе оф тиме, тҳе эастерн Ираниан диалеcт тҳат wас усед бй тҳе анcиэнт Тажикс эвентуаллй гаве wай то Персиан, а wестерн диалеcт спокен ин Иран анд Афгҳанистан.»
- ↑ Либрарй оф Cонгресс: Cоунтрй Студиэс; «Тажикистан — Ҳисториcал & Этҳниc Баcкгроунд» Архивная копия от 13 марта 2018 на Wайбаcк Мачине: «Cонтемпорарй Тажикс аре тҳе десcенданц оф анcиэнт Эастерн Ираниан инҳабитанц оф Cентрал Асиа, ин партиcулар тҳе Согҳдианс анд тҳе Баcтрианс.»
- ↑ Кембриж энсиклопедияси, 8-жилд, 2246-бет, “Бақтрийлар – ҳозирги пуштунлар, тожикларнинг аждодларидан бири”.
- ↑ Wагҳмар, Бурзине; Фре, Ричард Н. (2001). „Баcтриан Ҳисторй анд Лангуаге: Ан Овервиэw“. Жоурнал оф тҳе К.Р. Cама Ориэнтал Институте. 64: 40–48.
- ↑ Ричард Фольц, История таджиков: иранцы Востока, Лондон: Блоомсбурй Публишинг. 2019. C. 33-61.
- ↑ Казакҳстан, Кйргйзстан, Тажикистан, Туркменистан, анд Узбекистан Федерал Ресеарч Дивисион, Либрарй оф Cонгресс, паге 206.
- ↑ Ричард Нельсон Фрай, «Персия: до основания ислама» (оригинальное английское название: «Тҳе Ҳеритаге Оф Персиа»), немецкая версия, Пауля Бодиша, издательство Киндлер, Цюрих. 1964. C. 485—498.
- ↑ НАРОДЫ СРЕДНЕЙ АЗИИ И КАЗАХСТАНА. Т.1. Под редакцией С.П. Толстова, Т.А. Жданко, С.М. Абрамзона, Н.А. Кислякова. Москва. 1962. C.82.
- ↑ Народы России. Энциклопедия. Главный редактор В.И. Тишков. Москва: 1994. С. 355