Bar-Ilan universiteti
Бар-Илан университети (қисқартмаси: БИУ) — Исроилнинг Рамат Ган шаҳри Тел-Авив туманидаги давлат тадқиқот университети. 1955-йилда ташкил этилган Бар-Илан университети Исроилнинг иккинчи йирик илмий муассасаси ҳисобланади. Университетда 20 мингга яқин талаба ва 1350 нафар профессор ва ўқитувчилар ишлайди.
| Шиори | Бугунги кун эртанги кунга та'сир қилади |
|---|---|
| Тури | давлат университети |
| Асос солинган санаси | 1955-йил |
| Президенти | Ариэ Забан |
| Ректори | Амнон Албеcк |
| Талабалари | 20 000 та |
| Академиклари | 1 250 |
| Фан докторлари | 2 200 |
| Ўқитувчилари | 1 192 та |
| Манзили |
, Рамат Ган , Исроил |
| Кампуси | Шаҳар |
| Веб-сайти | биу.аc.ил |
| Файл:Бар Илан лого2.свг | |
Бар-Илан университетининг вазифаси яҳудий анъаналарини замонавий технологиялар билан уйғунлаштириш ҳисобланади.Шунинг учун университет академик таълим бериш билан бирга барча талабаларга яҳудий тарихи ва анъаналарини ўргатишга интилади"[1].
Тарихи

Бар-Илан университети 1950-йилда Атлантада бўлиб ўтган Мизраҳи ташкилотининг йиғилишида ташкил этилган. Америкалик православ раввин ва ўқитувчи, 1955-йилдан 1957-йилгача университет президенти бўлган профессор Пинкҳос Чургин Бар-Илан университетига асос солган. Пинкҳос Чургиндан кейин 1957-йилдан 1967-йилгача Жосепҳ Ҳ. Лоокстеин университет президенти бўлган[2]. Бар-Илан университети 1955-йилда очилганида „Тҳе Неw Ёрк Тимес“ журнали томонидан „Исроил Республикаси ва Америка ўртасидаги маданий алоқа сифатида“ тасвирланган эди[3]. Кейинги президентлар Мах Жаммер (1967—1977), Эмануэл Раcкман (1977—1986), Мичаэл Албеcк (1986—1989), Эрнест Краусз (1989), Зви Арад (1989—1992) ва Шломо Эcкстеин (1992—1996) эди.
Университет диний сионистлар етакчиси, унинг ташкил этилишига илҳом бахш этган раввин Меир Бар-Илан (аслида Меир Берлин) шарафига номланган. Гарчи Меир Бар-Илан Берлиндаги православ семинарияларида таълим олган бўлса-да, у дунёвий академик тадқиқотлар ва диний Тавротни ўрганиш бўйича икки томонлама ўқув дастурини таъминлайдиган муассасага эҳтиёж борлигига ишонган.
БИУ талабалари яҳудий ва яҳудий бўлмаган талабаларга бўлинади.
Университетда битирувчи талабалардан яҳудийшунослик бўйича камида ўнта курсни ўрганиш талаб қилинади[4].
Йитзҳак Рабиннинг қотили Йигал Амир Бар-Илан университетида ҳуқуқ ва информатика факултети талабаси бўлган.Унинг қилмиши туфайли Бар-Илан университети „университет сиёсий экстремизм ўчоғига айланган“ деган айбловга дучор бўлган. 1995-йилги суиқасддан кейин университет амалга оширган тадбирлардан бири чап қанот ва ўнг қанот талабалар ўртасидаги мулоқотни рағбатлантириш ва яхшилаш эди[5][6].
Университет президенти Моше Кавеҳ (1996—2013) даврида Бар-Илан университети кампусининг шимолий томонига янги бинолар қўшилиб, ҳудуди кенгайтирилди. Янги фан дастурлари, жумладан, мултидисиплинер мия тадқиқот маркази[7] ва нанотехнологиялар маркази жорий этилди[8]. Университет археология соҳасини ривожлантиришни ўзининг устувор йўналишларидан бири деб билади.Бу йўлдаги қадамларга Телл эс-Сафи — Гатҳ археологик қазилмалари[9] ва яқинда очилган Бар-Илан университети — Wеизманн фан институти археология қазишмалари каби қўшма дастурларни мисол қилишимиз мумкин[10].
2008-йилда Бар-Илан университетининг юридик факултети битирувчилари Исроилдаги адвокатлик имтиҳонларида энг юқори балл тўплашган.Бу воқеа турли газета ва журналларнинг илк саҳифасидан ўрин эгаллаган[11]. Даниэл Ҳершкоwитз 2013-йилдан 2017-йилгача университет президенти бўлган[12].
Ариэ Забан 2017-йилда университет президенти бўлди[13].
Академиклар
Бар-Илан университетида тўққизта факултет мавжуд: аниқ фанлар, ҳаёт ҳақидаги фан, ижтимоий фанлар, таълим, гуманитар фанлар, яҳудий тадқиқотлари, тиббиёт, муҳандислик ва ҳуқуқ. Шунингдек, фанлараро тадқиқотлар бўлими ҳам мавжуд. Бакалавриат даражасида барча талабалардан яҳудий фанлари бўйича ўнта курс талаб қилинади.
Бар-Илан университети бир нечта махсус дастурларни таклиф этади. Жумладан, халқаро бакалавриат дастури[14].Бу дастур тўлиқ инглиз тилида ўқитилади ва Исроил давлатида тўлиқ инглиз тилида ўқитиладиган тўлиқ бакалавриат дастурини таклиф қилувчи биринчи университет дастури ҳисобланади. Ҳозирги вақтда бакалавр талабалари ижтимоий фанлар бўйича бирор трекни танлашлари мумкин. Университетда талабалар иқтисод, сиёсат ва социология бўйича макро трекни[15][16], криминология, психология ва социология, бўйича микро трекни[16] ёки алоқа бўйича мутахассислиги[17]. инглиз адабиёти ва сиёсацҳунослик бўйича кичик дастурлардан бирини танлашлари мумкин.
Бундан ташқари, Бар-Илан университети Исроил коллежларига янги иммигрантларни тайёрлайдиган тайёргарлик дастурини таклиф қилади. Университет шунингдек, „Точнит Тораҳ Им Дереч Эретз“ деб номланган бир йиллик чет эл дастурини олиб боради. Бу дастур эрталаб анъанавий коллел Таврот тадқиқотларини (эркаклар ва аёллар учун алоҳида), тушдан кейин умумий университет тадқиқотларини ва яҳудий тарихи дарсларини бирлаштиради. Университет ўқиш дастурларида рўйхатдан ўтган кўплаб америкалик талабалар яҳудийларни ўрганиш талабларини бажариш учун ушбу яҳудий тарихи дарсларини оладилар.
Бар-Илан университети неврологияга йўналтирилган Гонда кўп тармоқли мия тадқиқот маркази каби бир нечта тадқиқот институтларига эга.
Мукофотлар ва эътироф
Бар Илан Респонса лойиҳаси 2007-йилда Исроил мукофоти билан тақдирланган[18]. Университетнинг Инжил лойиҳаси бюджетни доимий равишда қисқартириш туфайли йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолмоқда[19].
Бизнес мактаби сифатида Бар-Илан 2010-йил ҚС Глобал 200 Бизнес мактаблари рейтингида Африка ва Яқин Шарқдаги бизнес мактаблар ичида тўртинчи ўринни эгаллаган[20].
Таниқли битирувчилар
- Зви Арад (1942—2018) — математик, Бар-Илан университети президенти вазифасини бажарувчи Нетаня академик коллежи президенти.
- Ами Аялон — Шин Бетнинг собиқ раҳбари ва Исроил Меҳнат партиясида Кнессет аъзоси.
- Мичаэл Бен-Ари — исроиллик сиёсатчи ва илгари Исроил Миллий иттифоқ партиясида Кнессет аъзоси бўлган.
- Котел Да-Дон — Загребдаги Бет Исраэл жамоасининг хорват православ раввини.
- Ави Дичтер — собиқ ички мудофаа вазири. Шин Бетнинг собиқ директори.
- Ювал Дискин — Исроил Ички хавфсизлик хизмати Шин Бетнинг 12-директори.
- Эстҳер Фарбстеин — Ҳолоcауст олими
- Тзипи Ҳотовелй — Исроил дипломати ва собиқ сиёсатчиси, Исроилнинг Буюк Британиядаги ҳозирги элчиси. Илгари ташқи ишлар вазири ўринбосари, аҳоли пунктлари вазири ва Ликуд партиясида Кнессет аъзоси бўлган.
- Гила Гамлиэл — Ликуд партиясининг исроиллик сиёсатчиси. Илгари ижтимоий тенглик вазири ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири бўлган.
- Анат Гуэтта — 2018-йилдан бери Исраэл Сеcуритиэс Аутҳоритй (Исроил Қимматли қоғозлар бошқармаси) (ИСА) раиси[21].
- Мичаэл Ҳаррис' — 2012-йил апрел ойида "Маарив нашри томонидан „Дунёнинг 10 та турли соҳаларида энг муваффақиятли исроилликларнинг 10 нафари“ сифатида академиклар соҳасидаги энг яхши исроиллик деб топилди.
- Жосепҳ Клафтер — кимёвий физика профессори, Тел-Авив университетининг саккизинчи президенти.
- Жошуа Кулп — Талмуд олими
- Норман Лебречт (1948-йилда туғилган) — мусиқа ва маданият масалалари бўйича британиялик шарҳловчи ва ёзувчи.
- Тзипи Ливни — исроиллик ҳуқуқшунос ва сиёсатчи, 2009-йилдан 2012-йилгача мухолифат етакчиси бўлган. Илгари Адлия вазири бўлиб ишлаган
- Гадеэр Мреэҳ (1984-йилда туғилган) — Кнессетга аъзо бўлган дарзийлардан бўлган биринчи аёл.
- Орит Пелег — Колорадо университети биофизика профессори
- Ави Wеинротҳ — адвокат, Исроилдаги корпорациялар ва давлат компаниялари вакили.
Галерея
-
Муҳандислик факултети
-
Кўп тармоқли мия тадқиқот маркази
-
Фалсафа, ахлоқ ва яҳудий тарихини ўрганиш маркази
-
Анна & Мах Wебб ва Бар-Илан университетидаги оилавий психология биноси, Рамат-Ган, Исроил
-
Бар-Илан университетидаги Wенгеровскй маркази
-
Нанотехнология биноси
-
Бар-Илан тиббиёт факултети
-
Бар-Илан математика ва компютер факултети
-
Махон ҲаГевоаҳ ЛаТора
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ҳигҳер Эдуcатион ин Исраэл: Бар-Илан Университй, Жеwиш Виртуал Либрарй
- ↑ „Бар-Илан Пресиденц | Бар Илан Университй“. .биу.аc.ил. 2020-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-феврал 2020-йил.
- ↑ „Бар-Илан Университй“. Биу.аc.ил (10-май 1955-йил). 27-сентабр 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2011-йил.
- ↑ לימודי יסוד ביהדות[сайт ишламайди], биу.аc.ил
- ↑ Wагнер. „Бар-Илан агаин форcед то деал wитҳ тҳе эхтремисц ин иц мидст“. Жерусалем Пост. Қаралди: 2-октабр 2013-йил.
- ↑ Калман. „А Биттер Ретурн то Политиcс ат Исраэл'с Бар-Илан У.“. Тҳе Чрониcле оф Ҳигҳер Эдуcатион. Қаралди: 2-октабр 2013-йил.
- ↑ „Гонда Мултидисcиплинарй Браин Ресеарч Cентер, Бар Илан Университй“. Биу.аc.ил. Қаралди: 29-сентабр 2011-йил.
- ↑ „Cентер фор Адванcед Материалс анд Нанотечнологй. Бар-Илан Университй“. Наноcентер.биу.аc.ил. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2011-йил.
- ↑ „Тҳе Телл эс-Сафи/Гатҳ Арчаэологиcал Прожеcт“. Диг-гатҳ.орг. 2009-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2011-йил.
- ↑ „Киммел Cентер фор Арчаэологиcал Сcиэнcе“. 2007-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-феврал 2016-йил.
- ↑ „Ресулц оф тҳе Бар Эхам 5.5.08 (Ҳебреw)“ (ПДФ). Исраэлбар.орг.ил. 2011-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2011-йил.
- ↑ „Бар-Илан Пресиденц | Бар Илан Университй“. .биу.аc.ил. 2020-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-феврал 2020-йил.
- ↑ „Бар-Илан Пресиденц | Бар Илан Университй“. .биу.аc.ил. 2020-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-феврал 2020-йил.
- ↑ „Интернатионал Б.А. Програмс: Бар-Илан Университй | Исраэл'с премиэр университй фор Олим анд Оверсеас студенц!Интернатионал Б.А. Програмс: Бар-Илан Университй | Исраэл'с премиэр университй фор Олим анд Оверсеас студенц!“. Биуинтернатионал.cом. Қаралди: 30-октабр 2013-йил.
- ↑ „Интердисcиплинарй Соcиал Сcиэнcес – БИУ ИнтернатионалИнтернатионал Б.А. Програмс: Бар-Илан Университй“. Биуинтернатионал.cом. 2013-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-октабр 2013-йил.
- ↑ 16,0 16,1 „Аcадемиc Траcкс ин тҳе Соcиал Сcиэнcес – БИУ ИнтернатионалИнтернатионал Б.А. Програмс: Бар-Илан Университй“. Биуинтернатионал.cом. 2013-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-октабр 2013-йил.
- ↑ „Интернатионал Б.А. Програм ин Cоммуниcатион – БИУ ИнтернатионалИнтернатионал Б.А. Програмс: Бар-Илан Университй“. Биуинтернатионал.cом. 11-март 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-октабр 2022-йил.
- ↑ „Тҳе Бар Илан Респонса Прожеcт (Глобал Жеwиш Датабасе)“. Дигенто.де (18-ноябр 2002-йил). Қаралди: 29-сентабр 2011-йил.
- ↑ Илани. „Бар-Илан Университй Библе прожеcт“. Ҳааретз.cом (2-апрел 2008-йил). 2008-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2011-йил.
- ↑ „Топ Бусинесс Счоолс“. ТопМБА.cом. 17-октабр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2011-йил.
- ↑ „ИСА :: Мс.Анат Гуэтта“. www.иса.гов.ил. 2022-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-октябр.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- БИУ Ҳисторй (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-15 санасида архивланган)
- Бар-Илан Университй — Студй Програмс фор Олим/Фореигн Студенц (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-02-24 санасида архивланган)
- Бар Илан детаилс ин WҲЕД (Wорлд Ҳигҳер Эдуcатион Датабасе) Wебсите (ИАУ-001455)
- Бар-Илан респонса wебсите
- Бар-Илан Фаcултй оф Медиcине (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-08 санасида архивланган)
- Бар-Илан Институте оф Нанотечнологй анд Адванcед Материалс (БИНА) (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-08 санасида архивланган)
- Бар-Илан Фаcултй оф Лаw (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-06 санасида архивланган)
- Бар-Илан Студенц Унион
- Амигос Латиноамериcанос де ла Универсидад де Бар Илан (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-01-18 санасида архивланган).


