Бар Рефаэли (ибронийча: בר רפאלי‎; 1985-йил 4-июнда туғилган) – исроиллик модел, актриса ва тадбиркор аёл. Халқаро даражада катта муваффақият қозонган исроиллик машҳур моделлардан бири бўлиб, 2009-йилда Спорц Иллустратед Сwимсуит Иссуэ журнали муқовасида унинг сурати пайдо бўлган. 2012-йилда Махим журналининг „Ҳот 100“ рўйхатида 1-ўринни эгаллаган. Телебошловчи сифатида 2013-йилдан бери Тҳе Х Фаcтор Исраэл шоусини олиб бормоқда. 2019-йилда бошловчи сифатида Тел-Авивда бўлиб ўтган Эуровисион қўшиқ танловини ҳам олиб борган[13][14][15].

Бар Рефаэли

Рефаэли 2019-йилда
Таваллуди 1985-йил 4-июн (1985-06-04) (41 ёш)
Касби
  • Модел
  • тадбиркор
  • актриса
Турмуш ўртоғи
Арик Wеинстеин
(турм. 2003; ажр. 2005)

Ади Эзра (турм. 2015)
Болалари 3
Моделлик
Бўйи 1.75 м (5 фт 9 ин)[1]
Соч ранги оқ сариқ[1]
Кўз ранги кўк[1]
Агентлик

2015-йилда унинг бойлиги 20 миллион АҚШ доллари деб баҳоланган. 2013-йилда Форбес Исраэл журнали маълумотига кўра, Рефаэли Исроилдаги энг кўп ҳақ оладиган модел бўлган[16].

Ёшлик даври

1990-йилда беш ёшли Рефаэли онаси Тзипи билан

Рефаэли Исроилнинг Ҳод ҲаШарон шаҳрида дунёга келган ва яҳудийлар оиласида улғайган[17]. Иброний тилида унинг исми „ёввойи“ (табиат, ёввойи табиат маъносида), фамилияси сўзма-сўз таржима қилинганда „Худойим шифо беради“ деган маънони англатиб, Инжилдаги фаришта Рапҳаэл номидан келиб чиққан[18]. Унинг ота-онаси ҳам Исроилда туғилган, бобоси ва бувилари эса Италия, Литва ва Полшадан кўчиб келган яҳудий муҳожирлар эди[17]. Отаси Рефаэл „Рафи“ Рефаэли илгари отхона эгаси бўлган, онаси эса 1970-йилларда ўзининг қизлик фамилияси Тзипора „Тзипи“ Левине номи остида моделлик билан шуғулланган[19]. Рефаэлининг икки укаси бўлиб, Он Рефаэли актёр ва модел, Дор Рефаэли эса тадбиркорлик билан шуғулланади[20][21]. Шунингдек, онасининг биринчи турмушидан Нил Бен-Порат исмли ўгай акаси ҳам бор[22].

Карераси

18 ёшли Рефаэли, 2003-йил

Рефаэли саккиз ойлигидан моделлик фаолиятини бошлаган ва илк бор рекламаларда пайдо бўлган. 12 ёшида тишини текислатиш жараёни туфайли унинг моделлик фаолияти тўхтаб қолган, бироқ 15 ёшида яна бу фаолиятига қайтган. 2000-йилда Исроил мода мукофотлари маросимида Рефаэли „Йил модели“ унвонига сазовор бўлган[23][24]. У Cастро ва Пилпел мода брендларининг реклама кўргазмаларида фаол қатнашган.

Рефаэли Чанел, Эсcада, Ралпҳ Лаурен, Десигуал, Андреw Марc, Виcториа’с Сеcрет, Маркс анд Спенcер, Гап, Моëт & Чандон, Ҳурлей, Рампаге, Труэ Религион, Луcкй Бранд, Аccессоризе, Пассионата, Фох, Реэбок, Сеарс, Арроw, Бесни, Марcо Биcего ва Агуа Бендита брендларининг реклама кампанияларида иштирок этган. Шунингдек, у мода билан боғлиқ бўлмаган брендлар, жумладан, Гарниэр Фруcтис, Самсунг ва Субару реклама кампанияларида ҳам суратга тушган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Бар Рефаэли“. Модел Манагемент.
  2. ↑ „БАР РЕФАЭЛИ | Неw Ёрк | Wомен | ОНЕ Манагемент“.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „БАР РЕФАЭЛИ | Чиcаго | Wомен | ОНЕ Манагемент“. 2024-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 30-сентябр.
  4. ↑ „БАР РЕФАЭЛИ | Лос Ангелес | Wомен | ОНЕ Манагемент“. 2024-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 30-сентябр.
  5. ↑ „БАР РЕФАЭЛИ“. 2017-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-октябр.
  6. ↑ „МП МАНАГЕМЕНТ МИЛАНО - Бар Рефаэли“. мпманагемент.cом. 2018-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-октябр.
  7. ↑ медиаслиде.cом „Бар Рефаэли - Премиэр Модел Манагемент“. Қаралди: 2017-йил 18-октябр.
  8. ↑ медиаслиде.cом „Бар Рефаэли - Уно моделс Барcелона & Мадрид“. 2017-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-октябр.
  9. ↑ „сcоопмоделс.cом: Бар Рефаэли“. сcоопмоделс.cом. 2017-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-октябр.
  10. ↑ „БАР РЕФАЭЛИ - Модел Манагемент“. модел-манагемент.де. Қаралди: 2017-йил 18-октябр.
  11. ↑ „ПАРС Манагемент - БАР РЕФАЭЛИ“. парс-манагемент.cом. 2020-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-октябр.
  12. ↑ „Бар Р - Стоcкҳолмсгруппен“. стоcкҳолмсгруппен.cом. Қаралди: 2017-йил 18-октябр.
  13. ↑ Cаспи. „Супермодел Бар Рефаэли то Ҳост 'Х Фаcтор' Исраэл“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2013-йил 27-май). Қаралди: 2013-йил 24-ноябр.
  14. ↑ Зwарт. „Бар Рефаэли, Эрез Тал, Асси Азар & Луcй Аёуб то ҳост Эуровисион 2019!“. эуровисион.тв (2019-йил 25-январ). Қаралди: 2019-йил 25-январ.
  15. ↑ „Меэт тҳе Эуровисион 2019 ҳосц: Бар Рефаэли, Эрез Тал, Асси Азар анд Луcй Аёуб“. wиwиблоггс.cом (2019-йил 25-январ). 2020-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-январ.
  16. ↑ „הדוגמניות המרוויחות ביותר בישראל“ (ҳе). Форбес Исраэл (2013-йил 1-июн). 2015-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-июл.
  17. ↑ 17,0 17,1 „Исн'т ит беттер то ливе ин Неw Ёрк? Ан Исраэли Супермодел Спеак“. ИнтерфаитҳФамилй.cом (2014-йил 6-сентябр). 2014-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-январ.
  18. ↑ „Wорд оф тҳе Дай / Бар: Wҳере тҳе wилд тҳингс аре“ (эн). Ҳааретз. 2020-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-январ.
  19. ↑ Бурстеин. „Тҳе 'унcомфортабле' роле модел“. Тҳе Жерусалем Пост (2007-йил 9-октябр). 2012-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-март.
  20. ↑ Ярон. „Бар Рафаэли'с Бротҳер Лашес Оут ат Cритиcс оф Ҳис Анонймоус Мессагинг Апп“. Ҳааретз (2018-йил 10-январ). 2022-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-феврал.
  21. ↑ Броwн. „Исраэли тwеэн мовиэ 'Фулл Спеэд' энтерс cинемас деспите CОВИД-19 сетбаcкс“. Тҳе Жерусалем Пост (2021-йил 12-август). Қаралди: 2022-йил 1-феврал.
  22. ↑ „בעלה לשעבר של ציפי רפאלי: "רשות המסים צריכה לשלם לבר רפאלי על הפרסום"“ (2016-йил 31-январ).
  23. ↑ „Поп Cултуре Қ&А“. Спорц Иллустратед. 7 Марч 2011. 17 Фебруарй 2007да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 16 Марч 2011.
  24. ↑ „Бар Рефаэли Модел Профиле“. 2021-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 6-август.

Ҳаволалар