Bar sayohati
Бар саёҳати[1][2], барлар бўйлаб саёҳат, майхоналар бўйлаб саёҳат (инглизча: пуб cраwл пубcраwл) — битта ёки бир гуруҳ одамларнинг бир нечта паб ёки барларда кетма-кет ичимлик ичиш одати.
Келиб чиқиши
инглизча: пуб cраwл атамаси Буюк Британиядан келиб чиққан. Одатнинг қандай пайдо бўлгани номаълум (У. Жен буни пролетарларнинг ишдан пиёда қайтишлари, йўл бўйи дам олиш учун майхоналарда тўхтаганлари билан боғлайди), ушбу одат 20-аср бошларида АҚШда кенг тарқалган[3].
Тадбирнинг ўтказилиши
Бар бўйлаб саёҳатлар кутилмаганда бошланиши ёки аввалдан ташкиллаштирилиши мумкин.
Кутилмаганда бошланадиган саёҳат — одатда жума куни кечқурун бир гуруҳ дўстларнинг барлар бўйлаб саёҳат қилиб чиқишлари; бу одатда Авлиё Патрик куни ёки Хеллоуин каби байрам, шунингдек, „куёв базми“ ёки „келин базми“, туғилган кун, диплом олиш ёки бошқа ҳар қандай ҳодисани нишонлаш усулидир. Баъзида бу бирон бир барда танишиб қолган ва кўнгилхушликни бошқа барларда давом эттиришга қарор қилган одамларнинг ҳақиқатан ҳам кутилмаганда бошланган саёҳати бўлади.
Ташкиллаштирилган саёҳатлар эса бир марталик ҳам, мунтазам ҳам бўлиши мумкин. Шу билан бирга, улар нотижорий тадбир сифатида флеш-моб режимида (смартмоб) ташкил этилади, бундай саёҳатлар йирик шаҳарларда маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун гид раҳбарлигидаги кўнгилхушлик қилиш ёки сайёҳлар орасида машҳур бўлмаган жойлардан ўтиш усули ҳисобланади[4]. Аввалдан ташкил этилган турлар маълум бир нарсага бағишлаб, коктейл саёҳатлари, пиво саёҳатлари ва бошқа мавзуларга ажратилган бўлиши мумкин[5].
Метрода ҳаракатланиш билан боғлиқ пабкроулс ҳам машҳур бўлиб, уларни кўпинча субcраwл дея аташади (амер.ингл. Субwай „метро“). Иштирокчилар маълум бир метро линияси бўйлаб бекатларда тушишади ва барларда ичишади[6].
Лондонда Янги зеландияликлар томонидан мамлакатга асос солинган кун нишонладиган тадбир ҳам ана шундай сабкроуллардан биридир. Улар метронинг айлана линияси бўйлаб ҳар бир бекатда тушиб, барларда ичишади[6]. Метрода Шотландиянинг Глазго шаҳридан бўлган пабкроулерлар ҳам саёҳат қиладилар.

Одатда бар сафарига 15-30 киши тўпланади, улар бир-бирлари билан танишадилар ва бутун оқшомни биргаликда ўйин-кулги билан ўтказадилар. Аммо дунёда юзлаб, баъзан минглаб одамларни тўплайдиган аксиялар уюштирилиши мумкин. Мисол учун, Австралиядаги Тҳе Wорлд’с Греатест Пуб Фест саёҳати Гиннеснинг рекордлар китобига мунтазам равишда ўтказиладиган дунёдаги энг катта оммавий пабкроул сифатида киритилган: 2009-йилнинг 14-июн куни унга 4718 киши тўплаган.
Шунингдек, Рождество байрами шарафига уюштириладиган бар саёҳатлари турли мамлакатларда машҳур бўлиб, энг катта Рождество пабкроули 2010-йилда Чикагода ўтказилган.10 минг киши тўпланган тадбир „12 та Рождество бари“ деб номланган.
Баҳолаш
Бар саёҳатлари тушунчаси одатда сайёҳлар орасида машҳур бўлмаган барлар[4], қувноқ давра, янги танишлар ва қизиқарли ўйинлар билан боғланади.
Олдиндан ташкил қилинган пабкроулнинг кутилмаганда ташкил қилинган бар саёҳатидан афзаллиги сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини шаҳарнинг экзотик жиҳатлари билан таништириш, шунингдек, барларга ташрифнинг узоқ давом этиши ҳисобланади. Шу билан бирга, ташкилий нуқтаи назардан, бундай бар сафарларини режалаштириш жуда қийин.
Аммо ушбу тадбир ҳамма жойда ҳам тинчлик билан ўтказилмайди. Мисол учун, Барселонада ҳукумат пабкроул иштирокчилари жамоат тартибини кўп бузганликлари сабабли бу каби оммавий тадбирни тақиқлашга қарор қилишган.
Умуман олиб қараганда бундай тадбирлар дунёда ижобий баҳоланади, ҳостеллар ва меҳмонхоналар уларни ўз ташриф буюрувчиларга тавсия қиладилар, бундай саёҳатларда етакчининг мавжудлиги ва барлар билан келишувлар байрамни бегона мамлакатнинг одатлари билан таниш бўлмаган сайёҳлар учун хавфсиз қилади.
Изоҳлар
Манбалар
- ↑ Киселёва Н. А., Сафаров М. М. „Разработка барного тура «Блуэ Лине»“. эЛибрарй (2014). Қаралди: 2017-йил 12-сентябр.
- ↑ „Барный тур Мосcоw Боозинесс трип“ (деадлинк). Амитй травел. 2017-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-09-12 санасида архивланган)
- ↑ У. Джен (англ. Wилла Зҳен) Пуб cраwлс // Рачел Блаcк. Алcоҳол ин Популар Cултуре: Ан Энcйcлопедиа. АБC-CЛИО, 2010. С. 155.
- ↑ 4,0 4,1 10 вещэй, коториэ обязателно сделат в Минске // Сайт „34травел.ме“
- ↑ Сафаров, М. М., Т. Б. Голубева. Коктейлний тур в городе Екатеринбурге. // Молодеж ХХИ века: потенсиал, тенденсии и перспективи. Т. 2.—Екатеринбург, 2014. (2014).
- ↑ 6,0 6,1 Паб кроул или бар хоппинг по колсевой линии московского метро // Сайт „Пикабу“ (пикабу.ру)
Яна қаранг
- Спиртли ичимлик ўйинлари
- „Қиёмат“ — комедия жанридаги филм бўлиб, сюжети асосида шаҳарнинг 12 пабини айланиб ўтган гуруҳ саргузаштлари ётади.