Baraba pasttekisligi
Бараба пасттекислиги (Бараба дашти) — Ғарбий Сибир пасттекислигининг жанубий қисмида. Майдони 117 минг км² га яқин. Ер юзаси бир оз ўр-қир текислик, баландлиги 100-150 м. Бараба пасттекислиги да қатор тепаликлар — "гривалар" учрайди. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача температураси — 19-20°, минимал температура — 54°, ёз қисқа ва иссиқ, июлнинг ўртача температураси 17-19°, максимал температура 38°. Вегетация даври 150-160 кун. Дарёлари Ом дарё системасига ва Чана кўллари ҳавзасига мансуб; дарёларнинг кўплари баҳорда оқиб, ёзда деярли қуриб қолади. Қатор тепаликлар орасидаги чуқурликларда 2000 дан ортиқ катта-кичик чучук ҳамда шўр кўллар (Чана, Сартлан ва ҳоказо), ботқоқликлар бор. Бараба пасттекислиги да қора тупроқ ва ботқоқ тупроқлар кенг тарқалган; шўрхок ва шўртоблар кўп. Даштнинг шимолида қайинзор ва сфагнум ботқоқлари билан, жанубида қайинзорлар ва ўтлоқдашт ўсимликлари билан қопланган. Бараба пасттекислиги нинг кўп ери экинзорларга айлантирилган. Бараба пасттекислиги — Ғарбий Сибирнинг муҳим сут чорвачилиги ва деҳқончилик (баҳори буғдой, сули, жавдар, арпа, маккажўхори, толали зиғир экинлари) раёнларидан бири.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |