Баранов астрагали (лотинча: Астрагалус барановии) – икки уруғпаллалилар синфи, бурчоқдошлар оиласи, астрагал туркумига кирувчи кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Чотқол тизмаси, Катта Чимён тоғи ҳудудида учрайди[1].

Баранов астрагали
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Юксак ўсимлик
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Астрагал
Оила: Бурчоқдошлар
Бинар номи
Астрагалус барановии

Тавсифи

Баландлиги 4-6 см гача ўсадиган паст бўйли кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўқ илдиз системасига эга. Пояси жуда қисқа, оқ туклар билан қопланган, ербағирлаб ўсади. Поясининг асосий қисми ер остида жойлашган. Илдизпояси орқали кўпаяди. Барги 4-6 жуфт, оддий, пояда навбатма-навбат жойлашган, узунлиги 2,5-см, тухумсимон ёки юмалоқ шаклда, узунлиги 3-6 мм, ҳар икки томондан оқ туклар билан қопланган. Тўпгули соябон шаклда. Гуллари узунлиги 1,5-2 см, 4-5 тадан бўлиб тўпгулда ўрнашган. Гултожибарглари оч пушти тусда. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Меваси қуруқ дуккак мева. Июлда гуллаб меваси августда пишиб етилади. Дуккаги чўзиқ наштарсимон, узунлиги 10-11 мм, эни 3 мм, юзаси хурпайган оқ туклар билан қопланган. Уруғи орқали кўпаяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда жуда кам тарқалган. Фақат Тошкент вилояти ҳудудида ўсади. Чотқол тизмаси ва Катта Чимён тоғида учратиш мумкин. Тоғларнинг юқори қисмида қуёш нури тик тушмайдиган, оҳактошли қоя ёриқларида ўсади. Ўсиб турган ерларида дам олиш масканлари қурилиши ва ҳудудининг одамлар томонидан ўзлаштирилиши сабабли ареали қисқариб кетган. Чотқол биосфера қўриқхонаси ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Астрагалус барановии Попов“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.