Даме Мери Барбара Ҳамилтон Картленд, ДБЕ, ДСтЖ (1901-йил 9-июл – 2000-йил 21-май) Барбара Картленд номи билан ижод қилган инглиз ёзувчиси, замонавий ва тарихий севги романларнинг сермаҳсул нашриётчиси сифатида танилган, асардаги воқеаларда асосан Виктория ёки Эдвард даври тасвирланган.

Барбара Cартланд
Таваллуди
Марй Барбара Ҳамилтон Cартланд
Касби Ёзувчи
Турмуш ўртоғи

Алехандер МcCорқуодале ​ ​(м. 1927; див. 1933)​ Ҳугҳ МcCорқуодале ​

​(м. 1936; д. 1963)
Болалари

Раине Спенcер, Cоунтесс Спенcер Иан Ҳамилтон МcCорқуодале

Глен МcCорқуодале

Картленд ўзининг замондоши ёзувчи Агата Кристи билан 20-:асрда бутун дунё бўйлаб китобларнинг сотилиш томонидан биринчи ўринда турадиган муаллифларидан бири ҳисобланишади.

Унинг кўпгина романлари оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилган,"Юраклар хавфи" ва "Юраклар жанги романлари филм сифатида экран юзини кўрган[1].

Унинг инглиз тилидаги романлари кўплаб тилларга таржима қилинган ва Картленд дунё бўйлаб энг кўп таржима қилинган бешинчи муаллифдир[2] унинг 723 га яқин романи[3] роман ёзган ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Картенд бир йилда нашр этилган романларнинг энг кўп сони учун ҳам Гинесс рекордлар китобига киритилган (1977)[4].

Гарчи у ўзининг романтик асарлари билан машҳур бўлса-да, у биографиялар, спектакллар, песалар, мусиқа, шеърлар, драмалар, опералар ва бир нечта соғлиқни сақлаш ва ошпазлик рецептлари китобларини ҳам ёзган. Шунингдек, у телевизор томошабинлари ва газета журналлар учун интервюлар бериб борган[5]

Хабарларга кўра, у ўз китобларининг 750 миллион нусхада[5] сотган, аммо бошқа манбалар унинг умумий сотилган китоблари сонини икки миллиарддан ортиқ деб ҳисоблашади[6].. Унинг романларининг муқоваларида одатда Френсис Маршалл (1901 – 1980) томонидан яратилган портрет услубидаги расмлар билан безалган[7].

Картленд, шунингдек, Cартланд Промотионс компаниясининг бошқарувчиси бўлган ишбилармон хоним эди. У Лондоннинг энг таниқли жамият арбобларидан бири ҳисобланган. Кўпинча пушти шифон кўйлакда, тўқ рангли шляпа, сариқ парик ва проффесионал пардоз билан Британиянинг энг машҳур оммавий ахборот воситалари юлдузига айланди[5].

Ёшлиги

Бирмингем, Эдгбастон, 31-августда Роадда туғилган, Картленд Британия армияси офицери маёр Жеймс Бертрам „Бертиэ“ Фолкнер Картленд[8] (1876—1918) ва унинг рафиқаси Мери Ҳамилтон Скобеллнинг тўнғич фарзанди ва ягона қизи эди., „Поллй“ номи билан танилган (1877—1976). Картланднинг иккита укаси бор эди: маёр Роналд Картленд, Иккинчи Жаҳон урушида (1907—1940) армия маёри бўлиб хизмат қилган парламент аъзоси (депутат) ва Жеймс Энтони Гамилтон Картленд "Тони�М12�(1912—1940). Иккаласи ҳам Фландриядаги уруш пайтида ҳалок бўлишган.

Гарчи у юқори синф қулайлигида туғилган бўлса-да, Картландлар оиласининг молиявий аҳволи унинг туғилишидан кўп ўтмай ёмонлашган. Кейинчалик Картленд бу пасайишни отаси томонидан бобоси Жеймс Картленднинг жонига қасд қилиши билан боғлайди, унинг сўзларига кўра, бобоси банкротликдан кейин ўзини отиб ўлдирган у молиячи эди[5] Бироқ, пробате реэстридаги ёзувга кўра, Жеймс Картленд, мис қуйиш компаниясининг эгаси Жеймс Картланд & Сон Лтд 92,000 фунт стерлинглик мулкни қолдириб вафот этган, Барбара Картленднинг воқеалар версияси маълум даражада ёлғон эканлигини кўрсатади. 

Кўп ўтмай, биринчи жаҳон урушида унинг отаси Берри-о-Бакда вафот этди. Картленднинг онаси кун кечириш Барбара ва унинг икки укасини боқиш учун Лондонда қуруқ маҳсулотлар дўконини очди, укаларининг иккаласи ҳам 1940-йилда жангда ҳалок бўлди[9].

Картленд хусусий қизлар мактабларида таълим олган: Элис Оттлей мактаби, Малверн қизлар коллежи ва Хемпширдаги Аббей Ҳоусе таълим муассасаси. У 1922-йилдан кейин жамият мухбири ва романтик фантастика ёзувчиси сифатида муваффақият қозонди. У ўзининг дастлабки романи учун Эдвардлик ёзувчи Элинор Глиннинг романларидан илҳомланганини ва у билан дўстлашганини айтди.

Барбара Картленд 1925-йил

Тҳе Даилй Телеграпҳ нашрида эълон қилинган маълумотга кўра,[5] Картленд жинсий алоқа ҳақида билгач, соқчилар зобити билан биринчи никоҳини бузган. Бу даъво унинг кейинги ҳаётида бундай масалалар ҳеч қачон муҳокама қилинмаган авлод вакили сифатидаги ташқи кўринишига мос келарди, лекин у 1920-йилларда жинсий мавзуда асар яратганидан кўнгли бўлиб безовта ўтирарди. У 1927-йил 23-апрелда Шотландиядан бўлган Британия армияси офицери ва катта бойлик эгаси капитан Александр “Сачи” Жорж Маккоркодейлга турмушга чиқишидан олдин 49 та никоҳ таклифини[10] рад этганини айтган. Улар капитан билан 1933-йилда ажрашишди,  ва у 1964-йилда юрак етишмовчилигидан вафот этди[5]

Уларнинг қизи Рейн Маккоркодейл (1929-йил 9-сентабр - 2016-йил 21-октабр), кейинчалик Картленд Сазерленднинг 5-герсоги Жорж Сазерленд-Левесон- Гуэрнинг Кент герцоги шаҳзода Жоржнинг қизи бўлган. 1933-йилда МcCорқуодалес хиёнат қилганликда ва бошқа айбловларни ўз ичига олган можароли ажримидан сўнг, Картланд 1936-йил 28-декабрда собиқ эрининг амакиваччаси Хю Маккоркодейлга турмушга чиққан. Хю Маккордейл 1963-йилда вафот этган. Иккинчи эридан Картленднинг икки нафар ўғли бор эди: Иван МcCорқуодале (1937-йил 11-октабрда туғилган), собиқ Дебретц нашриётчиси ва Глен МcCорқуодале (1939-йилда туғилган), биржа брокери[9][5]

Барбара Картленд бирма лорди Маунтбаттен билан кўп вақт дўстликни сақлаб қолган, унинг 1979-йилдаги вафоти "ҳаётидаги энг катта йўқотиш " эканлигини айтган. Моунтбаттен Картлендни ўзининг турли хайрия ишларига, хусусан, Бирлашган Жаҳон коллежларида жалб этган ва ҳатто унга " Россиядаги муҳаббат �М18� китобини ёзишда ёрдам берди ва денгиз ҳақида тарихий маълумотларни тақдим этган. Моунтбаттен Ирландияда вафот этганидан сўнг, лорд Моунтбаттеннинг тўнғич жияни Чарлз томонидан 1980-йилда ташкил этилган Моунтбаттен Мемориал Труст ушбу китобдан тушган маблағни қабул қилиб олувчиси бўлган. 

Картланд ёш Диана Спенсер ўз романларини ўқишни яхши кўришини билгач, унга романларининг биринчи чиққан нусхаларини юборишни бошлади[11].. Аммо, Диана меҳмон сифатида Картлендни Уэлс шаҳзодаси билан тўйига таклиф қилмади[12]. Кейинчалик Картленд Диананинг шаҳзода билан ажрашишини очиқ танқид қилди, лекин улар ўртасидаги ёмон муносабат Диананинг 1997-йилда Парижда ҳалокатли автоҳалокатидан сал олдин юмшаган эди.  Тина Брауннинг малика ҳақидаги биографиясига кўра, Картленд бир марта шундай сўзларни айтган : „Диана менинг китобларимни яхши кўрар эди лекин китобларим Диана учун унчалик яхши танлов эмас эди“. 

Бир йил давомида Даилй Эхпресс газетасида миш-мишлар бўйича шарҳловчи сифатида ишлагандан сўнг, Картленд ўзининг биринчи романи Жиг саw (1923) ни нашр этди, бу асар энг кўп сотилган роман бўлди. У, шунингдек, бир оз ирқий камситиш ҳақида песалар ёзди ва нашр этишни бошлади, улардан бири „ Қонли пул“ (1926)романи Лорд Чемберлен идораси тақиқлаган. 1920—1930-йилларда Картленд Лондон жамиятидаги таниқли ёш стюардесса бўлиб, ўзининг гўзаллиги, кучли жозибаси ва дадил нутқлари билан ажралиб турарди. Унинг мода танлови ҳам ютуқларида муҳим рол ўйнади. У дизайнер Норман Хартнелнинг биринчи рақамли мижозларидан бири эди. У 1979-йилда вафот этгунга қадар дизайнерга мижоз бўлиб қолди. У унга тақдимот ва тўй либосларини тикдирарди иккинчидан Хартнелнинг хоҳишига қарши ўзининг дизайни бўйича қилинган либосларни тиккан ва у бу муваффақияцизл чиққан у буни тан олган. 

1950-йилда, ўқувчи Картленднинг дастлабки тарихий романларида ёзувчи Ҳеер образ номлари, характер хусусиятлари, диалоги ва сюжет нуқталарининг яққол ўзлаштирилганига эътибор қаратди. Кейин, ёзувчи Жоржет Ҳеер томонидан Картленд плагиатликда айбланди. Хусусан, А Ҳазард оф Ҳеарц (1949) Хеернинг Жума куни боласи (1944) ва “Юраклар зарраси” (1950) даги персонажлари (шу жумладан исмларни) айнан такрорланарди, Ҳеернинг таъкидлашича, "концепция�М32�, асосий қаҳрамонлар ва кўплаб воқеалар тўғридан-тўғри 1926-йилда биринчи марта нашр этилган " Бу эски соялар „ номли биринчи китобимдан олинганини даъво қилади. Кичик образлар ва бош қаҳрамонлар учун у менинг тўртта романимдан фойдаланган.“ Ҳеер ўз адвокатлари учун даъво қилинган плагиатларнинг батафсил таҳлилини якунлади, аммо иш ҳеч қачон судгача бормади[13].

Ўзларининг кичик ҳикояларига қарамай, Картленднинг кейинги романлари унга муваффақият келтирди. 1983-йилга келиб, у "Ким ким" журналидаги энг узун мақоласини баҳолади (гарчи бу мақоланинг аксарияти унинг китоблари рўйхати эди) ва у Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан дунёдаги китоблари энг кўп сотилган муаллиф деб топилди[14]. Бундан ташқари, 1976-йилда Картленд 23 та роман ёзди бу унга бир йил ичида энг кўп асар ёзган ёзувчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритди[15]. 1970 ва 1980-йиллар унинг энг самарали даври бўлди у ўша даврда ҳам мунтазам равишда телевизорда чиқишлар қилди[16].

2000-йилда нашрётлар ҳисоботларига кўра, 1923-йилда Картленднинг ёзувчилик фаолияти бошланганидан буён Барбаранинг жами 723 та романни ёзиб тугатган. 

1990-йилларнинг ўрталарида, у бир миллиарддан ортиқ китоб сотган эди, Вогуэ журнали Картлендни „ҳақиқий романтика маликаси“ деб атади. У севги, никоҳ, сиёсат, дин, соғлиқ ва мода масалалари бўйича ўзининг пушти либослари ва шляпалари билан машҳур оммавий ахборот воситаларининг асосий нишонига айланди. У давлат мактабларида ибодатни олиб ташлашга қарши эди. У хиёнат ва ажралишларга қарши чиқди, гарчи у бу иккала мавзу билан танишлигини тан олди. 

Авиацияга қўшган ҳиссаси

Шахсий равишда, Картленд биринчи парвоз ҳаракати билан қизиқган ва 1931-йилда 200 миля (360 миля) ни почта ташувчи планерда босиб ўтди. 1984-йилда у ушбу тажрибаси учун Бишоп Райт ҳаво саноати мукофотига муносиб кўрилди[17].

У 1920—1930-йилларда Брукленд аэродроми автомобил пойгаларида мунтазам қатнашиб келган ва Брукленд музейида ўша даврдаги яшаган хонасини сақлаб қолган ва уни унинг номи билан атаган.

Бадиий бўлмаган китоблар

Картленд 1964-йилда Меттерних: Эҳтиросли дипломат, 1956-йилда Швециялик Кристинанинг таржимаи ҳоли, Карл ИИ нинг шахсий ҳаёти у севган аёллар ва Франсия қироличаси Жозефина каби бир қанча йирик шахсларнинг биографияларини нашр этган. Клеменс фон Меттернихнинг таржимаи ҳоли унинг кўплаб ишқий саргузаштларига бағишланган бўлиб, қуйидаги сўзларни ўз ичига олади : „У жасур, тажрибали ва эҳтиросли ошиқ эди. Ҳатто энг тажрибали аёллар ҳам унинг қўлларида ўзларини илгари билмаган нарсаларни ўргангандек ҳис қилишди. Ҳар бир аёл у билан бирга ҳиссий экстаз чўққиларига кўтарилган, ифода этиш кучидан ташқарида.“[18]

Сиёсий таъсир

Парламентнинг консерватив аъзоси бўлган (депутат) акаси Роналд Картленд Иккинчи Жаҳон уруши пайтида вафот этганидан кейин, Картленд унинг таржимаи биографиясини Бош вазир Уинстон Черчиллнинг сўзлари билан бирга нашр этди.

Уруш пайтида турли хайрия ишларида, шунингдек, Сент-Жон тез тиббий ёрдам бригадасида хизмат қилган Картленд учун фуқаролар фаровонлиги сиёсатга қизиқишнинг бошланишига сабаб бўлди. 1953-йилда у Букингем саройига хизматлари учун Қуддус Авлиё Иоанн ордени қўмондони сифатида мукофот олган.

1955-йилда Картленд Хертфордшир округи кенгашига[9] консерватор сифатида сайланган ва тўққиз йи округда хизмат қилган. Бу вақт давомида у қариялар уйини ислоҳ қилиш, дояларнинг иш ҳақини оширган ва руминияликлар болалари учун таълимни қонунийлаштириш учун муваффақиятли ишлар олиб борди.

1978-йилда Картленднинг " Муҳаббат қўшиқлари албоми " тўплами Норман Нюэлл томонидан чиқарила бошлаган Стате Реcордс орқали чиқарилди[19]. Албомда Картленд Қироллик Филармоник оркестри билан бир қатор машҳур стандартларни ижро этган, жумладан, „Мен сирли юрагимни кузатиб бораман“ ва " Беркли майдонида булбул куйлаган "[20].

Мукофотлар

1988-йил январ ойида Барбара Картленд Франсияда 25 миллион дона романни нашр этгани учун Париж шаҳрининг энг олий мукофоти - Мéдаилле де Вермеил де ла Вилле де Парижга сазовор бўлди.

1991-йилда Картленд қиролича Елизавета ИИ томонидан адибанинг деярли 70 йиллик адабий, сиёсий ва ижтимоий хизматлари учун Британия Империяси ордени (ДБЕ) билан тақдирланган.

Мадам Тюссо музейида Картленднинг мумдан ясалган ҳайкали кўргазмага қўйилган, лекин унинг ўғли Иваннинг сўзларига кўра, Картленд нусхаси „этарли даражада чиройли“ чиқмаган. 

У икки марта, 1958-йил март ойида ББC телевизион театрида Эамонн Эндрю билан суратга тушганида, у „ Бу сизнинг ҳаётингиз“ ва 1989-йил декабр ойида, Майкл Аспел уни Элстреэ Студиосда суратга тушганда ҳайрат қолган. 

Кейинги ҳаётдаги интервюлар

Даме Барбара Картланд (98 ёшда), мухбир Ренди Брян Бигҳам билан, ўзининг сўнгги реклама фотосуратларидан бирида, 2000-йил

Картленднинг руҳий саломатлиги ва жисмоний саломатлиги масалан кўриш қобилияти 90-йилларнинг ўрталарида ёмонлаша бошлади. , лекин у ҳаётининг сўнгги ойларида ҳам халқаро ахборот агентликларига интервю берган, умрининг охиригача матбуотнинг севимлиси бўлиб қолди. 

Ўлим ва мерос

Картленд 2000-йил 21-майда,[21] 99 ёшга киришига етти ҳафта қолганда, Хетфилд яқинидаги Кемфилд Плейс резиденциясида, Хертфордшир штатида уйқу вақтида вафот этди. У бундан олти ой олдин соғлиғи ёмонлашгани туфайли демансдан азият чеккан ва кейинчалик тўшакка михланиб қолган ва секвестр қилинган. У вафот этганида иккала ўғли Иван ва Глен Маккоркуодейл унинг ёнида эдилар. Кўп ўтмай, Картленднинг биринчи турмушидан бўлган қизи Рейн ҳам оилавий хилхонадан жой олган[22].

У дастлаб фаришталар билан қопланган мармар конструкцияли тобутга дафн этмоқчи бўлишган лекин Картленд атроф-муҳит муаммоларидан хавотирга тушгани учун қоғоз тобутга кўмилган. У Хертфордшир штатидаги Хетфилддаги шахсий мулкида қиролича Елизавета И томонидан экилган эман дарахти остида дафн этилган[23]. Картленд 1,139,123 фунт стерлинг миқдоридаги мерос қолдирган, аммо қарзлар ва солиқлардан кейин соф сумма нолга тенг эди. У бир марта тан олган эди: „Мен пулни нимага сарфлаганимни билмайман. Гоҳида “қарзимиз борми?” деб сўрайман. Бизда ҳар доим қарз бўларди.“[23]

Ўлимдан кейинги нашрлар

Картленд ўлимидан кейин " Барбара Картленд пушти тўплами " деб номланувчи 160 та нашр этилмаган романлар қораламасини қолдирди. Бу қораламалар унинг ўғли Иван МcCорқуодале томонидан электрон китоб форматида нашр этилмоқда тўпламдан олинган романлар ҳар ой нашр этилади[24].

2010-йилда ёзувчи вафотининг 10 йиллиги муносабати билан Картленднинг биринчи романи бўлган Жиг-Саw (биринчи марта 1925-йилда нашрдан чиққан) қайта нашр этилди[25].

“ Олмос юбилейи муносабати билан қиролича олийжаноблари ҳурмати ва Барбаранинг ҳамма жойда романтикага бўлган муҳаббати учун ноширлар унинг “Абадий тўплам” номли каталог тўпламини қайта нашр этишди. 2013-йил ноябр ойида чиқарилган ушбу тўпламда 1952-йилда қиролича Елизавета ИИ тахтга ўтирган пайтда чоп этилган баъзи романларни ҳам ўз ичига олади[26][27]

Бундан ташқари, унинг электрон китоблари тўпламлари немис, испан, франсуз ва голланд тилларида мавжуд.

Оммавий маданиятда

ББC Фоур телеканали " Барбаранинг ошиғи " (2008-йил 26-октабр) номли биографик драма филмини намойиш этган, унда актёр Энн Рид Картленд ролида ва Девид Уорнер Лорд Маунтбаттен ролини ўйнаган. Филмнинг муаллифи Жаcқуэтта Май.

Унинг сўнгги иши филм сифатида суратга олинган ва ҳаётий ҳикоя учун интервю олиниши керак эди (режиссор Стивен Глен „Мовий қовун филмлари“ учун). “ Бокира қиз қаҳрамонлар ” ҳужжатли филмида уй киносининг дастлабки тасвирлари ва Даме Барбара 2000-йил бошида компютерда билан ўз веб-сайтини ишга туширган[28]

Картленд " То тҳе Манор Борн " филмининг бешинчи қисмида тилга олинган. У Жуди Кайнинг 2019-йилги Бродвей номли “ Диана ” мусиқий филмида ҳам тасвирланган.

Архивлар

  • Барбара Картлендга тегишли баъзи ёзилган мақолалари Лондон Иқтисодиёт мактаби кутубхонасидаги Аёллар бўлимида сақланади, реф 7БCА[сайт ишламайди]

Манбалар

  1. ↑ „БАРБАРА CАРТЛАНД НОВЕЛ БЕCОМЕС ФИЛМ“. Лос Ангелес Тимес.
  2. ↑ [стаcкер.cом/сториэс/720/49-мост-транслатед-аутҳорс-ароунд-wорлд-?паге=3 „49 мост-транслатед аутҳорс фром тҳе wорлд“].
  3. ↑ МcCорқуодале. „Wелcоме то тҳе романтиc wорлд оф Барбара Cартланд.“. БарбараCартланд.cом (2017). — „Дуринг ҳер лонг cареэр, мй мотҳер, Барбара Cартланд wроте ан инcредибле 723 боокс, wҳич wере транслатед инто 38 лангуагес, макинг ҳер тҳе мост пролифиc аутҳор оф тҳе 20тҳ Cентурй.“. 12-август 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-август 2017-йил.
  4. ↑ Северо, Ричард. „Барбара Cартланд, 98, Бест-Селлинг Аутҳор Wҳо Призед Олд-Фашионед Романcе, Диэс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (22-май 2000-йил).
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 „Даме Барбара Cартланд“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (22-май 2000-йил). 30-март 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-апрел 2013-йил.
  6. ↑ „Финал Cуртаин Cаллс“. CБС Неwс (20-декабр 2000-йил).
  7. ↑ „Тодай'с Инспиратион – Франcис Маршалл“ (7-сентабр 2009-йил). Қаралди: 20-январ 2018-йил.
  8. ↑ „CАРТЛАНД, ЖАМЕС БЕРТРАМ ФАЛКНЕР“. Cоммонwеалтҳ Wар Гравес Cоммиссион.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 „Cартланд, Барбара“. Ҳоwард Готлиэб Арчивал Ресеарч Cентер. Бостон Университй. 9-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-апрел 2013-йил.
  10. ↑ „Овервиэw“. арчивес.лсе.аc.ук.
  11. ↑ Гормлей, Беатриcе. Диана, Принcесс оф Wалес: Ёунг Роялтй, 2005. 
  12. ↑ „Сех, лиэс анд cреам теас: Тҳе cолоурфул лифе оф Барбара Cартланд ис“. Эвенинг Стандард (12-сентабр 2008-йил).
  13. ↑ Клоэстер, Женнифер (2012). Георгетте Ҳеер: Биограпҳй оф а Бесцеллер. Лондон: Wиллиам Ҳеинеманн. ИСБН 978-0-434-02071-3. пп. 275–79.
  14. ↑ СЕВЕРО, РИCҲАРД. „Барбара Cартланд, 98, Бест-Селлинг Аутҳор Wҳо Призед Олд-Фашионед Романcе, Диэс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (22-май 2000-йил). Қаралди: 14-июл 2017-йил.
  15. ↑ „Барбара Cартланд: Оне оф тҳе Мост Пролифиc Wритерс“. Кероси. 4-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июл 2017-йил.
  16. ↑ Берг, Санчиа. „Тҳатчер'с линк то алтернативе медиcине“. ББC Неwс (9-март 2019-йил).
  17. ↑ „Оффиcиал Wебсите: Лифе Сторй“. 18-август 2006-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-сентабр 2006-йил.
  18. ↑ Барбара Cартланд, Меттернич: Тҳе Пассионате Дипломат, Лондон: Ҳутчинсон оф Лондон, 1964, п. 43.
  19. ↑ „Албум оф Лове Сонгс (феат. Роял Пҳилҳармониc Орчестра)“. иТунес.
  20. ↑ „Арчивед cопй“. 9-феврал 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-октабр 2011-йил.
  21. ↑ „ББC Неwс | УК | Барбара Cартланд диэс“. неwс.ббc.cо.ук.
  22. ↑ Левин, Ангела. „Барбара Cартланд: Мй мум алwайс плаед тҳе ҳероине“. Даилй Телеграпҳ (19-август 2013-йил).
  23. ↑ 23,0 23,1 Алехис Парр, Барбара Cартланд шоcк: Аутҳор’с стателй ҳоме ат риск – 'Итъс cостинг а фортуне то рунъ, Даилй Эхпресс, 14 Септембер 2019
  24. ↑ „Тҳе Пинк Cоллеcтион“. БарбараCартланд.cом. 13-январ 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-май 2012-йил.
  25. ↑ Cартланд, Барбара. Жиг-Саw. Барбара Cартланд.cом, 4-ноябр 2010-йил. ИСБН 978-1906950200. 
  26. ↑ „Неwсфлаш: ТҲЕ БАРБАРА CАРТЛАНД ЭСТАТЕ РЕЛЕАСЕС ҲЕР ГРЕАТЕСТ РОМАНCЕС АС Э-БООКС“. БарбараCартланд.cом. 7-май 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2016-йил.
  27. ↑ Cартланд, Барбара. Интродуcтион то тҳе Этернал Cоллеcтион, Фирст, Барбара Cартланд.Эбоокс лтд, 27-ноябр 2013-йил. 
  28. ↑ Глен, Стевен (Диреcтор). Виргинс анд Ҳероэс. Блуэ Мелон Филмс. 


Ҳаволалар