Барбара Жане Ҳуберман ёки Барбара Лисков (1939-йил 7-ноябрда туғилган, Лос Ангелес, Калифорния, АҚШ), 2008-йилда А. М. Туринг мукофоти, компютер фанлари бўйича энг юқори мукофот ҳисобланиб, „компютер дастурлаш тилларини лойиҳалашдаги кашшоф иши“ учун тақдирланган.

Барбара Лисков

Барбара Лисков 2010
Таваллуди
Барбара Жане Ҳуберман

7-ноябр 1939-йил
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Таълими УC Беркелей , Стенфорд университети
Касби Америкалик компютер олими
Мукофотлари Туринг мукофоти (2008)

Ҳаёти ва иш фаолияти

У Калифорнияда туғилган, у ерда отаси ва бувиси, Россия империясидан муҳожирлар Лев Губерман ва Роза Марголис истиқомат қилишган. 1961-йилда Беркли Калифорния университетида математика бўйича бакалавр даражасини олганидан сўнг, Лисков Массачусетцда дастлаб Митре корпорациясида, кейин Ҳарвард университетида компютер дастурчиси бўлиб ишлади. Лисков, 1963-йилда Калифорнияга қайтиб келди ва у ерда Жон Маккартининг ассистенти бўлди ва Стенфорд университетида унинг сунъий интеллект лойиҳалари устида ишлади. Лисков, Стенфордда магистр (1965) ва докторлик (1968) даражасини олди.[1]

Стенфордни тугатгандан сўнг, Лисков Массачусетц технология институти (МИТ) факултетига қўшилишдан олдин Митре корпорациясига (1968-72) қайтиб келди ва у ерда НЕC дастурий фанлар ва муҳандислик профессори (1986-97) яъни Форд профессори бўлди. Ҳамда яна муҳандислик (1997) ва МИТ институти профессори (2008) бўлди.


Лисковнинг нашрлари МИТ компютер фанлари бўлимидан Жон В. Гуттаг билан ҳамкорликда дастур ишлаб чиқишда абстракция ва спецификация (1986) ва Жава'да дастур ишлаб чиқиш: Абстракция, спецификация ва об’эктга йўналтирилган дизайн (2001) ни ўз ичига олади.

Лисков ҳар доим талаба қизларни қўллаб-қувватлаган ва қўллаб-қувватлаган ва компютер фанини, айниқса аёллар учун дўстона соҳага айлантиришга қаратилган. Лисков кўпроқ аёллар ва кичик профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш орқали уларга ўз мартабаларини қуриш ва янада юксалишда ёрдам беради. Бугунги МИТ 1970-йилларнинг бошларида ўз фаолиятини бошлаган жойдан тубдан фарқ қилади. Ўша пайтда факултетда фақат кичик бир гуруҳ аёл ходимлар ишлаган.

1970-йилда турмушга чиққан уни эри Нейтан Артур Лисков ва 1975-йилда туғилган ўғли Муса Лисков ҳам компютер олимларидан.[2]

Мукофотлари

  • 2004-йил – Жон фон Нейман медали
  • 2005-йил – ЭТҲ Зуричнинг фахрий доктори
  • 2008-йил – Тюринг мукофоти " дастурлаш тиллари ва тизимларини лойиҳалашнинг амалий ва назарий асосларига қўшган ҳиссаси учун, хусусан, хатоларга чидамлилик, маълумотларни абстракция қилиш ва тақсимланган ҳисоблаш соҳасидаги тадқиқотлар. "
  • 2013-йил – Гаролд Пендер мукофоти
  • 2018-йил – Компютер технологиялари кашшофи

Манба

  1. ↑ Барбара Ҳ. Лисков Массачусетц Институте оф Течнологй [1]
  2. ↑ Др. Барбара Ҳ.Лисков [2]