Барбара Морган (таллафузи: Барбара Мўрган 1951-йил 28-ноябрда туғилган) - америкалик ўқитувчи ва собиқ НАСА астронавти . У Спаcе Шуттле Чалленгер’нинг омадсиз СТС-51-Л миссияси учун, “Коинотдаги ўқитувчи” дастурида қатнашган. У космосга учган биринчи ўқитувчидир[1].

Барбара Морган
Таваллуди 1951-йил 28-ноябр (70 ёш)
Фресно, Калифорния, АҚСҲ
Касби Ўқитувчи, космонавт
Миллати америкалик
Космик карера
Космосдаги вақт
12 кун 17 соат 53 минут
Танлаш НАСА астронавтлар гуруҳи 17
Миссиялар СТС-118

Эрта ҳаёт ва та'лим

Морган 1951-йилда Калифорниянинг Фресно шаҳрида ўсган ва у ерда Герберт Гувер ўрта мактабида ўқиган. 1969-йилда ўқишни тугатгандан сўнг, у Калифорниянинг Пало Алто шаҳридаги Стенфорд университетига қабул қилинди ва у ерда 1973-йилда инсон биологияси бўйича бакалавр даражасини а'ло баҳолар билан тугатди. У 1974-йилда Белмонт яқинидаги Нотр-Дам де Намур университетида ўқитувчилик гувоҳномасини олди[2].

Ўқитувчилик фаолияти

Морган ўзининг ўқитувчилик фаолиятини 1974-йилда Монтана штатининг Арли шаҳридаги Арли бошланғич мактабида бошлаган. Морган у ерда ўқиш ва математикадан дарс берган. 1975-йилдан 1978-йилгача у Айдахо штатининг Маккол шаҳридаги МакКалл-Доннелли бошланғич мактабида ишлаган. 1978-йилдан 1979-йилгача Морган бир йил давомида Эквадорнинг Кито шаҳридаги Cолегио Америcано де Қуито мактабида учинчи синф ўқувчиларига инглиз тили фанидан дарс берган. 1979-йилдан 1998-йилгача Морган МcCалл-Доннеллй бошланғич мактабида иккинчи, учинчи ва тўртинчи синфларга дарс берган[3].

Криста Макаулиф ва Морган 1985-йил декабрида.

НАСА фаолияти

1998-йил январ ойида, Макаулифнинг ўлимидан 12-йил ўтгач, Морган НАСА томонидан астронавт номзоди ( Миссия бўйича мутахассис ) сифатида танланди ва 1998-йил август ойида Жонсон космик марказида тўла вақтли астронавт бўлиш учун машғулотларни бошлади. Икки йиллик ўқитиш ва баҳолашни тугатгандан сўнг, унга Астронавтлар офисининг космик станция операциялари бўлимида техник вазифаларга жавобгар шахс сифатида тайинланди. У Астронавтлар офисининг CАПCОМ бўлимида хизмат қилган, Миссион Cонтролда орбитада экипажлар билан асосий алоқачи сифатида ишлаган[4].



НАСАдан кейинги мартаба

2008-йил 28-июнда Морган НАСАни Боисе Давлат Университетида ўқитувчилик қилиш учун тарк этишини э'лон қилди. 2008-йил август ойида Морган яшаш жойида хизмат кўрсатган ўқитувчи сифатида тўла вақтли лавозимни эгаллади;

2008-йил 4-июлда Морган Миллий та'лим ассоциациясининг "Та'лим дўсти" мукофотини олди. Кейинги ойда Айдахо штатининг МакКалл шаҳрида Барбара Р. Морган бошланғич мактаби очилди[5].

У 2020-йилги Нетфлих ҳужжатли мини-сериалида " Чалленгер: Финал Флигҳт "да пайдо бўлди[6].

Мукофот ва унвонлар

Морган 2008-йилда Адлер Планетариум мукофотини олди [7].

Шахсий ҳаёт

Морган Айдахо штатидаги МакКалллик ёзувчи Клей Морганга турмушга чиққан[8], уларнинг икки ўғли бор. У классик флейтачи бўлиб, жазз, адабиёт, пиёда сайр қилиш, сузиш ва чанғи учишни яхши кўради[2][9][10]..


Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе сторй оф Барбара Морган, тҳе фирст теачер ин спаcе“ (эн-ус). ПБС НеwсҲоур (2016-йил 28-январ). Қаралди: 2021-йил 10-август.
  2. ↑ 2,0 2,1 НАСА. „БАРБАРА РАДДИНГ МОРГАН, НАСА АСТРОНАУТ (ФОРМЕР)“. НАСА (2010-йил 1-июл). Қаралди: 2021-йил 14-апрел.
  3. ↑ Эллис, Леэ. Wҳўс wҳо оф НАСА астронауц, 1ст, Ривер Фаллс, WИ: Америcана Гроуп Пуб., 2002 — 131-бет. ИСБН 0966796144. 
  4. ↑ Банке, Жим. „Барбара Морган Ридес Wаве оф Фаме, Аwаиц Флигҳт Ассигнмент“. Спаcе.cом (2002-йил 21-май). 2007-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 22-август.
  5. ↑ Барбара Р. Морган Элементарй Счоол (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-01-06 санасида архивланган). Ретриэвед Жануарй 30, 2012.
  6. ↑ Чалленгер: Тҳе Финал Флигҳт эписоде 2 реcап – “ҲЕЛП!”, Реадй Стеадй Cут, Септембер 16, 2020
  7. ↑ Муллен. „Адлер аwард ҳонорс теачер-астронаут'с грит“ (эн-УС). чиcаготрибуне.cом (2008-йил 1-май). Қаралди: 2020-йил 20-июл.
  8. ↑ „МcCалл ман wинс фиcтион cонтест“. Леwистон Морнинг Трибуне (1983-йил 8-май), с. 2Э.
  9. ↑ НАСА. „СТС-118 Эдуcатион Ресоурcес“. НАСА (2007). 2007-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 12-сентябр.
  10. ↑ спаcефаcц.де. „Спаcефаcц: Астронаут Биограпҳй: Барбара Морган“. спаcефаcц.де (2007). 2007-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 12-сентябр.