Barbare Jorjadze
Барбаре Жоржадзе (1833–1895), шунингдек, Барбаре Эристави-Жоржадзе номи билан ҳам танилган, грузин маликаси, ёзувчи ва аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси.
| Барбаре Эристави-Жоржадзе | |
|---|---|
| Файл:Ბარბარე ჯორჯაძე.жпг | |
| Таваллуди |
1833 |
| Вафоти | 1895 |
| Турмуш ўртоғи | Закариа Жоржадзе |
| Отаси | Принcе Давит Эристави |
Ҳаёти
Барбаре Жоржадзе 1833-йилда Грузиянинг Кистаури шаҳрида туғилган[1]. Шағзода Давит Эриставининг қизи. 12 ёшида Закариа Жоржадзе билан турмуш қурган. Укаси Рапиэл Эристави шоир ва тарихчи бўлган[2][3].
Ёзувчилик

Грузиянинг биринчи феминисти сифатида эътироф этилган Барбаре Жоржадзе шоир, драматург ва эссенавис бўлган[2]. Адабий фаолиятини 1858-йилда бошлаган ва илк шеърларини „Цискари“ журналида чоп эттирган[4]. Жамоатчилик танқидига қарамай, ижод қилишда давом этган ва „Дроэба“, „Ивериа“, „Квали“ ҳамда „Жежили“ каби газета ва журналларда ўз асарларини нашр эттирган[1][4].
1861-йилда грузин тилини модернизация қилиш бўйича баҳсларда фаол иштирок этган ва, айниқса, Иля Чавчавадзенинг қарашларига қарши чиққан[1].
Жоржадзенинг „Wҳат И wас лоокинг фор анд wҳат И фоунд“ (таржимаси „Мен нима қидирганман ва нима топганман“) номли песаси 1867-йилда Кутаиси театрида илк маротаба саҳналаштирилган. Ушбу асар бир неча йил давомида турли театрларда намойиш этилган[1].
1874-йилда Жоржадзе ўзининг „Георгиан Cуисине анд Триэд Ҳоусекеэпинг Нотес“ номли ошпазликка оид китобини нашр эттирган. Эквтиме Кҳеладзенинг босмахонасида чоп этилган ушбу китобда грузин ва Европа таомларининг рецептлари жамланган[1]. Унинг кўплаб рецептларига анъанавий грузин таомларини тайёрлашда стандарт амалиёт сифатида қаралади, шунингдек, ушбу китоб бугунги кунда ҳам ўз машҳурлигини сақлаб қолмоқда[2].
Жоржадзе 1893-йилда „Квали“ журналида нашр этилган „А Феw оф Wордс то тҳе Аттентион оф Ёунг Мен“ (таржимаси „Йигитларнинг эътиборини жалб қиладиган бир неча сўз“) номли мактубини ёзган[2][4]. Аёллар ҳуқуқлари мавзусига бағишланган ушбу мактубга грузин феминизмининг манифести сифатида қаралади[1].
2017-йилда Грузия Миллий Парламенти кутубхонаси ўзининг ўқиш хонасига айнан Барбаре Жоржадзенинг номини берган. Ушбу хонадан, шунингдек, Анук Белуга томонидан ишланган деворий расмлар ҳам жой олган бўлиб, уларда Жоржадзе ва бошқа грузин аёл ёзувчилари ва фаоллари тасвирланган[2][5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Барбаре Эристави-Жоржадзе“ (эн). Феминисм анд Гендер Демоcраcй. Қаралди: 2017-йил 22-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Гиорги, Ломсадзе. „19тҳ Cентурй Принcесс Анд Cоокбоок Аутҳор Wас Алсо Георгиа'с Фирст Феминист“ (эн). НПР. Қаралди: 2017-йил 22-ноябр.
- ↑ Баркаиа, Маиа. Гендер ин Георгиа: Феминист Перспеcтивес он Cултуре, Натион, анд Ҳисторй ин тҳе Соутҳ Cауcасус. Бергҳаҳн Боокс, 2017 — 24-бет. ИСБН 9781785336768.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Барбаре Эристави-Жоржадзе“. Гендер Медиатор. 2018-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-ноябр.
- ↑ „Барбаре Жоржадзе'с Роом Опенс ин Натионал Либрарй оф тҳе Парлиамент оф Георгиа“ (эн). УНДП ин Георгиа. 2017-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-ноябр.