Barbaro Iosafat
(1413-1494) – Венециялик савдогар ва элчи. 1436-йили саёҳатга чиққан ва дастлаб Тана (Азов)га келган ва ўша ерда ўн олти йил истиқомат қилган. Ўшанда у Қора денгиз бўйидаги шаҳарларни айланиб чиқди, Кавказда бўлди. Ўн йил – 1463-1473-йиллари аввал Далмация (Адриатика денгизи соҳилида жойлашган ва Югославияга қарашли тарихий вилоят)да, сўнгра Албанияда Венеция республикасининг фавқулодда ва мухтор вакили сифатида, 1473-1479-йилларда эса Табризда Оқ қўюнлилар ҳукмдори Узун Хасан (1453-1478) ҳузурида Венеция элчиси бўлиб турди. Ўша йиллари Иосафат Барбаро Туркияга қарши Оқ қўюнлилар давлати билан Венеция ўртасида иттифоқ тузишга ҳаракат қилди. Бундай иттифоқ тузилди ҳам. Венеция Узун Ҳасанга қурол – яроқ етказиб бермоқчи бўлди, лекин йўлда Венеция карвонини турклар босиб олдилар. 1473-йили Фрот дарёсининг юқори оқимида жойлашган Тержон деган жойда бўлиб ўтган урушда Узун Ҳасан мағлубиятга учради. Иосафат Барбаро 1479-йили Россия пойтахти Москвада ҳам бўлди[1].
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Манбалар
- ↑ ЎРГАНИЛАЙОТГАН МАМЛАКАТ (МИНТАҚА) ТАРИХСҲУНОСЛИГИ ВА МАНБАСҲУНОСЛИГИ (ЭРОН).