Barbitur kislota
Барбитур кислота, малонил-мочевина, C4О3Ҳ4Н2 — органик бирикма. Мол. м. 128,10; рангсиз кристалл модда. Суюқланиш температураси 248°. Совуқ сувда ва этанолда ёмон эрийди. Иссиқ сувда ва эфирда яхши эрийди. Барбитур кислота мочевинага натрий алкоголят иштирокида малонат кислота ёки унинг диэтил-эфирини та’сир эттириб ҳосил қилинади. Барбитур кислота рибофлавин, пирамидин, виолурат ва мочевина кислоталарини олишда ишлатилади. Унинг амино ва метилен гуруҳларидаги водород атомларини тегишли радикаллар билан алмаштириб, тиббиётда қўлланиладиган барбшпуратлар деб аталувчи дори препаратлар олинади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |