Барбизон мактаби - франсуз реалистик манзара жанри ривожида муҳим ўрин тутган рассомлар гуруҳи; ХИХ аср 30 — 60- йилларида асосан Фонтенбло ўрмони (Париж) яқинидаги Барбизон (Барбизон) қишлоғида ижод қилишган (номи шундан). Барбизон мактаби демократик ҳаракатлар кучайган, миллий реалистик сан’ат шаклланиши ҳамда академизм ва романтизм инқирози даврида пайдо бўлди. Барбизон мактаби вакиллари манзара жанрида тугалланган асар яратишга ҳаракат қилдилар, бунда улар 17- а. голланд, 19- а. инглиз ва 18 — ХИХ аср бошларидаги реалистик миллий сан’ат усталарининг меросига таяндилар. Асарларида Франсия табиатини, ундаги ҳолат, нур ва ҳаво тўлқинлари (қаранг Пленер)аят гўзалликни очиб беришга ҳаракат қилдилар, инсон ва табиат уйғунлигидаги кўтаринки руҳнинг жозибали кўринишини шоирона талқин этишга муяссар бўлдилар. Ранг тасвирнинг ўзига хос тусли (тонал) кўринишини яратиб, нур ва соядаги ўзига хос жозибани очиб бера олдилар, нур ва сояни ма’лум бир ранг тизимига бўйсунган ҳолда тусланишини беришга эришдилар. Барбизон мактаби нинг кекса авлоди (Т. Руссо, Ж. Дюпре, Н. В. Диаз ва бошқалар) манзара жанрида қаҳрамонлик руҳини сақлашга ин-тилса, ўрта авлод вакиллари (Ш. Ф. Добини ва бошқалар) кўпроқ борлиқни идрок этишга, дастлабки таассуротни беришга, нур-ҳаво муҳитини ва натурадан олган таассуротни тўлиқ очиб беришга ҳаракат қилди. Айрим Барбизон мактаби вакиллари (К. Труаён ва бошқалар) манзара жанрига хайвонот оламидан ҳам лавхалар киритди. Барбизон мактаби франсуз реалистик сан’ати ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек Европа ва бошқа қит’а мамлакатлари сан’ати ривожланиши жараёнига кучли та’сирини ўтказди. Барбизон мактаби сан’атининг та’сирини ўзбек сан’атида ҳам сезиш мумкин. Кўпгина ўзбек рассомлари, жумладан манзарачилари (Р. Темуров, М. Аринин ва бошқалар) шу мактаб сабоқларидан баҳраманд бўлди.Не’мат Абдуллаев.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил