Барcена вулқони — Мексиканинг Сан-Бенедикто оролининг жанубий қисмида жойлашган фаол, аммо ҳозирда отилаётган шлакли конус туридаги вулқон. Мексикадаги Ревиллагигедо ороллари деб номланувчи вулқон ороллари занжири билан бир жамоада жойлашган. Бу ороллар бир-бирига яқин жойлашган ва бу занжир Тинч океанида жойлашган. Улар, шунингдек, Транс-Мексика вулқон камарининг ҳам бир қисми ҳисобланади. Барcена вулқони Қуйи Калифорния ярим оролининг жануби-шарқий қирғоғидан 220 миля (353,98 километр) узоқликда жойлашган[1]. Барcена вулқонига энг яқин шаҳар — Кабо Сан Лукас шаҳри ҳисобланади[2].

Барcена вулқони
Вулқон Барcена
Тури Шлакли конус
Жойлашуви Сан Бенедиcто ороли, Meksika bayrogʻi Мексика
19°18′29″Н 110°48′24″W / 19.30806°Н 110.80667°W / 19.30806; -110.80667
Транс-Мексика вулқон занжири

Портлаш/яралиши

Барcена вулқони 1952-йил 1-августда бошланган бир қатор отилишлар натижасида пайдо бўлган. Биринчи отилиш эрта тонгда содир бўлган ва вулқон шкаласи бўйича 3,0 балл билан баҳоланган[3]. Ушбу вулқон отилиши натижасида осмонга жуда кўп миқдорда кул тарқалган, атрифга эса тошлар сачратилган. Отилиш вулқон пойдеворининг шаклланиши ва оролнинг умумий кенгайишига сабаб бўлган, иккинчи отилиш вулқон конусининг ичида катта кратернинг пайдо бўлишига замин яратди, учинчисида эса орол вулқон сабабли қалин лава қопламаси билан қопланди[4]. Барcена вулқонидаги асосий портлашлар шлакли конус оғзидаги асосий кратердан отилиб чиққан. Вулқонни яратган отилишлар серияси уэтти ойдан камроқ вақт ўтгач ўз ниҳоясига етди. Ўзининг энг юқори чўққисида Барcена вулқонининг баландлиги 1090 футга (332 метр) га тенг. Вулқон бугунги кунда ҳам фаол вулқонлар рўйхатида туради. Лекин 1953-йилдан буён вулқон ҳаракати кузатилмаган.

Манбалар

  1. ↑ Спеcк, Сусан. „Соcорро Исландс.“ СcубаWизард.cом — Тҳе Мост Cомпреҳенсиве Сcуба Дивинг Сите Ароунд. 2 Май 2007. Wеб. 18 Феб. 2011. <ҳттп://www.сcубаwизард.cом/артиcлес/артиcлес/3/1/Соcорро-Исландс/Паге1.ҳтмл>.
  2. ↑ Виртуал Мехиcо. „Бажа Cалифорниа Мехиcо инcлудинг Ла Паз, Энсенада, Лос Cабос, Сан Фелипе, Лорето, Мулеге.“ Виртуал Мехиcо: Мапс, Мехиcо Травел, Мехиcан Арт, Cрафц, Ҳотелс. Wеб. 18 Феб. 2011. <ҳттп://www.виртуалмех.cом/бажа.ҳтм (Wайбаcк Мачине сайтида 24-ноябр 2018-йил санасида архивланган)>.
  3. ↑ Cаине, Фрасер. „Барcена Волcано.“ Универсе Тодай. 5 Жуне 2009. Wеб. 18 Феб. 2011. <ҳттп://www.универсетодай.cом/32083/барcена-волcано/>.
  4. ↑ Сеарч, Жоҳн. „Бáрcена Волcано, Мехиcо — Жоҳн Сеач.“ Волcано Ливе, Жоҳн Сеач. Wеб. 16 Феб. 2011. <ҳттп://www.волcаноливе.cом/барcена.ҳтмл>.