Barg nekrozi
Барг некрози (юнонча, неcросис - ўлик) — барг ҳужайраси ёки тўқимасининг қуриб қолиши. Баргни совуқ ёки офтоб уриши, бирор сабаб билан жароҳатланиши, кимёвий моддалар таъсири, шунингдек бактерия ва замбуруғларнинг зарарлаши натижасида барг япроғида сариқ, қизғиш, қўнғир ва қора доғлар пайдо бўлади. Масалан, Псеудомонос cауcасиcум Сен., Псеудомонос cоронафаcиэнс бактериялари таъсирида данакли мева дарахт баргларида қизғиш, сули баргида қўнғир, гаммоз бактерияси таъсирида ғўза баргида қорамтир доғлар ҳосил бўлади. Ғўза ва картошкада эса замбуруғлар таъсирида макроспориоз (қўзғатувчиси — Маcроспориум), дуккакли экинларда аскохитоз ва ғаллали ўсимликларда занг касалликлари пайдо бўлади. Барг некрози ғалла экинларида, лавлаги, кунжут, каноп, тут дарахти ва бошқа экинларда ҳам учрайди. Кураш чоралари: 0,5, 1,0 ва 2,0% ли бордо суюқлиги пуркаш, хазон ва ўсимлик қодсикларини йиғиб куйдириш, қўлланмада кўрсатилган ме’ёрда кимёвий моддалар ишлатиш.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |