Barg urovchilar
Барг уровчилар (Тортриcидаэ) - майда ёки ўртача катталикдаги капалаклар оиласи. Қалин тукли тангачалар билан қопланган қанотлари ёзилганда 8 – 30 мм бўлади. Олдинги қанотлари энсиз, чўзиқ. Табиий ҳолатда қанотлари тахланиб туради. Тухумлари ясси, думалоқ ёки чўзиқ, ялтироқ пўстли. Капалаклари тухумларини барг устига, мева ёки новда пўстлоқларига ва дарахт танасига бир донадан ёки тўп-тўп қилиб қўяди. Қуртлари чувалчангсимон, 3 жуфт кўкрак ва 5 жуфт қорин оёқлари бор. Б. ў. ҳаёт кечириш хусусиятларига кўра тухум даврида қишловчи, 2 — 3 ёшдаги қуртлик даврида қишловчи, катта ёшдаги қуртлик ҳолида қишловчи турларга бўлинади. Б. ў. қуртлари озиқланиш типи ва яшаш жойларига биноан 3 трофик гуруҳга: пўстлоқ остида яшаб, ёғочли қисмини зарарловчи ксилофитлар; барглар билан озиқланиб, мева сиртига зарар етказувчи филлофитлар; мева ичида ҳаёт кечирувчи капрофитлар (мевахўрлар)га бўлинади. Б. ў. ўсимликларнинг куртаги, шонаси, тож-барглари, ёш новдалари ва меваларига зарар етказиб, мевали дарахтлар ҳосилини 80% гача камайтириши мумкин. Турли мамлакатларда Б. ў.нинг 5000 тури ма’лум, Ўзбекистонда 20 тури аниқланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |