Баргуствондор – зирҳли кийим кийган аскар. Баргуствондорлар жанг олдидан отларига ҳам зирҳли ёпинчиқ кийдиришган. Баргуствондорлар душман ҳамласини қайтара олиш ва ҳужумда ғалабани таъминлай олгани билан шоҳларга қўл келган. Бобур ўзининг “Бобурнома” асарида ўзидан олдин ўтган ва Ҳиндистонга юриш қилган шоҳлар ҳақида ёзади ва Гурийлар сулоласи қўшинидаги баргуствондорларни тилга олиб ўтади: „Яна Султон Шаҳобиддин Гурий, агарчи Хуросон салтанати анда эмас эди, оғаси Султон Ғиёсиддин Гурийда эди, “Табакоти Носирий”да келтирибдурким, бир навбат бир лаку йигирма минг баргуствондор била Ҳиндистонга черик тортибтур“.

Адабиётлар

  • „Бобурнома“. Тошкент. – 2008.
  • Заҳириддин Муҳаммад Бобур энсиклопедия. СҲАРҚ. – Т.: 2014.