Барик босқич (метеорология да) — юқорига кўтарилганда ҳаво босими 1 мм симоб устунига ёки 1 мб га камаядиган ёки пастга тушганда шунча миқдорга ортадиган тик (вертикал) масофа. м. мб ёки м. мм да ифодаланади. Денгиз сатҳида бир Барик босқич 8 м. мб ёки 10,5 м. мм га, 5 км баландликда 15 мм га, 18 км баландликда 18 м.мб га тенг . Бир хил баландликда Барик босқич ҳаво температурасига боғлиқ. У иссиқ ҳавода каттароқ, совуқ ҳавода кенгроқ бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил