Барион юлдуз — назарий тадқиқотларда олдиндан айтиб берилган ўта зич осмон жисми. У асосан оғир элементар заррачалардан ташкил топган; массасининг асосий қисми марказий соҳасида бўлиши керак. Бу натижалар мусбат энергияли ва мувозанат ҳолатида бўлган юлдузларнинг барқарорлигини текшириш ҳамда Амбарсумяннинг ўта зич объектлар туғилиши билан боғлиқ тараққиёт консепсиясини таҳлил қилиш каби назарий йўналишларда қўлга киритилган. Дастлабки ҳисоблар асосида Барион юлдуз гиперон ядро (зичлиги р>1015 гр/см), оралиқ нейтрон қатламва айниган электрон-протон газ қобиқларидан иборат, деб тахмин килинади. Унинг массаси 2 Қуёш массасидан кичик, радиуси 10 км атрофида.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил