Барион заряд (барион сон) (В) - барионларнинг ички ҳарактеристикаларидан бири. Барча барионлар учун В = +1, антибарионлар учун В = -1, қолган барча элементар зарралар учун В=0. У ҳолда барионларнинг пайдо бўлиш, ўзаро таъсирлашиш ва емирилиш реаксиясини Барион заряд сақланиш қонуни билан ифодалаш мумкин. Реаксия пайтида антибарион фақат барион билан жуфт ҳолда пайдо бўлади. Барион заряд сақпаниш қонуни электр зарядининг сақланиш қонуни сингари яхши ўрганилмаган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил