Barit

Барит (юн. банс — оғир) — оғир шпат, сулфатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи БаСО4. Ромбик сингонияда кристалланади. Рангсиз ёки оқ, бир оз яшил ёки қизил ранг аралашган бўлади. Қаттиқлиги 3,5 — 3,8, мўрт. Барит 4,5. Одатда йирик кристалли масса ҳамда зич донадор агрегатлар кўринишида учрайди. Шишасимон ялтироқ. Баритнинг йирик конлари Грузия, Қозоғистон, Туркманистон, - шунингдек Россия (Урал, Олтой), Украина (Закарпате, Донбасс)да бор. Ўзбекистоннинг Нурота, Чатқол-Қурама тоғларида топилган. Барит пармалаш ишлари, тиббиёт, резина ва қоғоз ишлаб чиқариш, пиротехника, кўнчиликда, озиқ-овқат саноати, кулолчилик, оқ бўёқ тайёрлашда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |