Bariton-saksafon
Баритон саксофон – саксафон оиласига мансуб бўлиб, энг йирик мусиқа асбоблардан бири саналади. У контрабас ва субконтрабас саксафонларидан кейин иккинчи ўринда туради. Кўпинча академик мусиқа, жазда, асосан марш ҳарбий мусиқасида қўлланади.
|
| |
| Тури |
қамишдан ясалган ёғоч нафасли |
|---|---|
| Ўхшаш асбоблар | |
|
Гобой, Кларнет | |
Бу мусиқа асбоби 1846-йилда Адолф Сакс томонидан кашф қилинган.
Овоз ва созлаш
Баритон-саксофони қалин, шовқинли товушга эга. Унинг диапазони тахминан 2,5 октава[1], созланиши – ми-бемол. Юқори пардаларда чолғу сиқилган товуш чиқаради, энг юқори сифатли эса ўрта ва пастки пардаларда содир бўлади. Оркестр ва ансамблларда, қоидага кўра, у бас қисмларини ижроси учун ишлатилади, лекин бу мусиқа чолғуси яккахон ижрога мўлжалланган, шу боис баъзи саксофончилар уни бошқа мусиқа асбобларидан афзал кўришади[2].
Баритон саксафон бир неча қисмлардан иборат:
- раструб;
- рамка;
- эска.
Оғиз бўшлиғи эскага ўрнатилади, унга лигатуре ёрдамида тилча бириктирилади. Мазкур мусиқа асбоб одатий тугмалардан ташқари, энг паст ноталарни чалиш учун бироз очиладиган махсус катта тугмалар ҳам мавжуд[1]. Сиртида бош бармоғи ва асбобнинг оғирлигини қўллаб-қувватлайдиган камар ҳалқаси мавжуд.
Ижро этиш
Мумтоз мусиқада
Баритон-саксафон оркестр ва саксафон квартетидаги стандарт асбобдир.
Баритон-саксафонининг қисмлари қайд этилган машҳур композисиялар:
- Ричард Страусс – Уй симфонияси ;
- Бела Барток – „Ёғоч шаҳзода“ балети;
- Чарлз Ивес – 4-симфония;
- Жорж Гершwин – Блуз услубидаги Рапсодия
- Карлхайнц Стокхаузен – "Группен ;
- Филипп Гласс – Саксафон квартети ва камера оркестри учун консерт.
Жазз мусиқасида

Баритон-саксафон одатда жазда машҳур бўлиб, у катта гуруҳнинг стандарт таркибида мавжуд (1940-йилларга қадар бас-саксафондан ҳам фаол фойдаланилган). Баритон-саксафонини асосий асбоб сифатида ишлатган жаз пионерлардан бири Дюк Эллингтоннинг катта гуруҳ аъзоси Гарри Кирни эди. Энг машҳур жаз баритон-саксофончиси Герри Муллиган бўлган.
Машҳур баритон-саксофончилар:
- Жон Серман ;
- Сесил Пайн ;
- Пеппер Адамс ;
- Скотт Робинсон ;
- Жеймс Картер ;
- Сергей Халов ;
- Жо Темперли ;
- Ронни Кубер .
Россиялик баритон-саксофончилари орасида жаз камера оркестрининг яккахони О.Лундстрем Роман Секачев, Ленинград гуруҳидан Алексей Канев,Александр Метлов ва Елена Филипповалар бор .
Нигериялик мусиқачи Фела Кути гуруҳида икки баритон-саксафончи ижро этади.
Лео Пеллегрино Тоо Манй Зооз мусиқий гуруҳида баритон-саксафонида чалади, бу ўз услубини "Брасс ҳоусе " (экспериментал жаз) деб номлайди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Строение Баритон-саксофона“ (ру). нервмусиc.ру. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-март.
- ↑ „Виды саксофонов“ (ру). жазз.ру. 2016-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-март.
Ҳаволалар
- баритон саксафон (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-03-06 санасида архивланган)
- Буюк Жазз Баритон саксофончилари ва винтаге шохлари – Баритон саксофончиларининг ижодига бағишланган сайт.