Bariy ftorid
Барий фторид, Ба/2 - фторид кислотанинг барийли тузи, рангсиз кристалл модда. 970° гача а-фаза ҳолида турғун; зичлиги 4893 кг/м3. 970° да Р-фазага, 1207° да эса у-фазага ўтади. Суюқланиш температураси 1368°, қайнаш температураси 2250° атрофида. Сувда ёмон, фторид кислотанинг сувли эритмаларида яхши эрийди, органик эритувчиларда эримайди. 500° дан юқори температурада сув буғида гидролизланади. Фторид кислота билан беқарор гидрофторидлар ҳосил қилади. Барий фторид табиатда камёб минерал — франкдиксонит ҳолида учрайди. Барий карбонатга фторид кислота ёки унинг сувдаги эритмаларини таъсир эттириб олинади. Барий фторид шиша, эмал ва флюслар ҳамда металларни муҳофаза қилувчи қопламаларнинг компонентлари, инфрақизил оптика ва лазер учун материал, У/6 ни тозалашда сорбент сифатида қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |