Bariy nitrat
Барий нитрат, барийли селитра, Ба(НО3)2 — нитрат кислотанинг барийли тузи, кубик панжарали рангсиз кристалл модда. Суюқланиш температураси 595°, зичлиги 3240 кг/м3. Сувда эрувчанлиги: 100 г да 5 г (0°да), 9,2 г (20° да), 34,2 г (100° да). Спиртда ва консентрланган нитрат кислотада эримайди. Ишқорий металлар нитратлари, аммоний нитрат ва барий бромид билан эвтектик аралашмалар, кобалт ва стронсий нитратлар билан қаттиқ эритмалар ҳосил қилади. 595° дан юқори температурада барий нитритга айланиб, 670° атрофида барий оксидгача ажралади. Табиатда нитробарит минерали ҳолида учрайди. Барий нитрат барий сулфид ёки барий карбонатга нитрат кислота, шунингдек алмашиниш реаксияларидан фойдаланиб барий хлорид, барий гидроксид ёки барий сулфидга калсий, аммоний, калий ёки натрий нитратлар таъсир эттириб олинади. Барий оксид ва барий пероксид олишда, эмал ва сирларнинг компоненти сифатида ҳамда яшил бенгал оловлари тайёрлашда қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |