Барий оксид, ВаО - барийнинг кислород билан бирикмаси, кубик панжарали рангсиз кристалл модда. Зичлиги 5700 кг/м3. 23° да ва юқори босимда тетрагонал модификацияга айланади. Суюқланиш температураси 2017°; қиздирилганда учиш хусусияти бор. Сут кислота ва карбонат ангидрид билан осон реаксияга киришади. Барий карбонатни 700 — 900° да ёки барий пероксидни 500 — 600° да термик парчалаш йўли билан олинади. Барий оксид 500° атрофида кислородли муҳитда қиздирилганда барий пероксид (ВаО2)га айланади. 500° дан юқори температурада эса парчаланиб кислород ажратиб чиқаради, сулфат кислота таъсирида водород пероксид (Н2О2) ҳосил қилади. Барий пероксид— соф кислород манбаи, пиротехник таркиблар компоненти, газмол ва қоғозни оқартирувчи модда сифатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил