Bariy sulfat
Барий сулфат, БаСО4 - туз, рангсиз кристалл модда. а-(1150° гача турғун) ва Э-(1150° дан 1580° гача турғун) модификациялари маълум. Зичлиги 4500 кг/м3. Суюқланиш температураси 1580°. Сувда жуда оз (18° да 1 л да 2 мг), консентрланган сулфат кислотада эса яхши эрийди. Табиатда барит минерали ҳолида учрайди. Елим, резина, линолеум, қоғоз, фотоқоғоз ишлаб чиқаришда, қоғозни оқартиришда, литопон (оқ бўёқ) олишда, нефт қудуқларини бурғилашда қўлланиладиган оғир суюқлик таркибида ва бошқаларда ишлатилади. Барий сулфат рентген нурларини яхши ютади, шунинг учун меъда-ичакларни рентген аппаратида текшириҳдан олдин беморларга Барий сулфат ичирилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |