Bariy xlorid
Барий хлорид, БаCл2 - туз; одатдаги шароитда учрайдигани — дигидрат ВаС12-2Н2О рангсиз кристалл модда бўлиб, ос-(925° гача турғун) ва Р-(925° дан 961° гача турғун) модификациялари маълум. Суюқланиш температураси 961°, қайнаш температураси 2047°, зичлиги 3856 кг/м3. 100° гача қиздирилганда сувини йўқотади. Сувда яхши (20° да 100 г Н2О да 35,7 г), спиртда оз эрийди. Барий хлорид 900 — 1000° да барит консентратига кокс ва калсий хлорид, БаС га хлорид кислота таъсир эттириб ва бошқа усуллар билан олинади. Барийнинг бошқа тузларини олишда, сулфат ионини очиш ва чўктиришда, кўнчиликда, сопол буюмлар тайёрлашда, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |