Баркарола (италянча, барcа — қайиқ) — 1) Венесия қайиқчиларининг кўпроқ бадиҳа йўли билан бир маромда айтадиган қўшиғи; 2) лирик куйли 6/8 ёки 12/8 ўлчовли мусиқа асари (одатда романс ёки фортепиано учун песа): Шуберт ва Глинканинг овоз ва фортепиано учун Б.лари, Шопен, Менделсон-Бартолди, Чайковский, Рахманинов фортепиано Баркаролалари ва бошқа операларда ҳам Баркаролалар учрайди (Обер, "Портичилик гунг"; Россини, "Вилгелм Телл"; Оффенбах, "Гофман эртаклари" ва бошқалар).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил