Barkgauzen effekti
Баркгаузен эффекти - ташқи шароит (мас, магнит майдони) узлуксиз ўзгарганида ферромагнитлар магнитланганлигининг сакрашеимон ўзгариши. Немис физиги Г. Баркгаузен 1919-йилда кашф қилган. Ферромагнетикларда ҳар хил моддалар аралашмалари бўлгани учун (бегона аралашмалар, дислокация, қолдиқ механик кучланишлар ва ҳоказо туфайли) Баркгаузен эффекти рўй беради, булар эса жисмнинг магнит структурасига таъсир қилади. Бу эффект ҳар хил ташқи шароит (мас, температура, босим ва ҳоказо) ўзгаришида кузатилади (қаранг Ферромагнетизм).
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |